Қайднома

Қидирув

"Лион"(Франция) "Навбаҳор"(Наманган) билан ҳамкорликни бошладими?

"Лион"(Франция) "Навбаҳор"(Наманган) билан ҳамкорликни бошладими?

  16.05.2019 12:56
  0
  425

Олдин хабар берилганидек,  "Навбаҳор" жамоаси Франциянинг “Лион” клуби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Мазкур ҳамкорлик доирасида “Лион” жамоаси Халқаро ишлар бошқармаси раҳбари Клемент Мишон 15 май куни Наманганга ташриф буюрди. Мазкур ташрифнинг илк кунида франциялик меҳмон Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров билан учрашиб, ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро суҳбатлашди.

Шундан сўнг, мартабали меҳмон “Навбаҳор” жамоаси аъзолари билан ҳам учрашиб, суҳбатлашди.

Сўнгра, Клемент Мишон Наманган вилоят футбол академиясига ташриф буюрди. У ерда Клемент Мишон академия директори Ғанишер Исмоилов, бундан ташқари, академия мураббийлари билан учрашди.

Шунингдек, мартабали меҳмон аёллар футболи бўйича Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳсни ҳам томоша қилди.

Клемент Мишон Наманганда яна 2 кун давомида бўлишни режалаштирган. Ташриф доирасидан “Навбаҳор” ПФК қошидаги 17-сонли академияга ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Тўрақўрғон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Учқўрғон туманидаги олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати фаолиятлари билан таниши ўрин олган.


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz