Қайднома

Қидирув

«Бавария» кетма-кет 7 марта Германия чемпионига айланди

«Бавария» кетма-кет 7 марта Германия чемпионига айланди

  18.05.2019 22:50
  0
  372
«Бавария» кетма-кет 7 марта Германия чемпионига айланди

Бугун, яъни шанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Альянс Арена»да «Айнтрахт Франкфурт»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Кингсли Коман ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқага келиб меҳмон жамоа аъзоси Себастьян Аллер ҳисобни тенглаштирди (1:1). Ўйинда давомида «Бавария» аъзолари Давид Алаба (53), Ренату Саншеш (58), Франк Рибери (72), Арьен Роббен (78) бирин-кетин гол уриб ҳисобни йириклаштирди (5:1).

Шу тариқа «Бавария» мусобақанинг сўнгги турида «Анйтрахт Франкфурт»ни 5:1 ҳисобида мағлубият учратди. Мазкур ғалабадан сўнг Нико Ковач шогирдлари очколари сонини 78 тага етказиб олди ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Шу куни Люсен Фавр бошлиқ «Боруссия Дортмунд» жамоаси «Боруссия Мюнхенгладбах» майдонига сафар қилди.

Беллашувнинг 45-дақиқасида дортмундликлар аъзоси Жейдон Санчо ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқага келиб ярим ҳимоячи Марко Ройс ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Сўнгги тур натижасига кўра «Боруссия Дортмунд» 76 очко тўплаб мавсумни 2-ўринда якунлади.

Бундеслига

34-тур баҳслари

18 май, шанба

«Бавария»—«Айнтрахт Ф» 5:1

Голлар: 1:0 — 4 Коман, 1:1 — 50 Аллер, 2:1 — 53 Алаба, 3:1 — 58 Саншеш, 4:1 — 72 Рибери, 5:1 — 78 Роббен

«Шальке-04»—«Штутгарт» 0:0 «Боруссия М»—«Боруссия Д» 0:2

Голлар: 0:1 — 45 Санчо, 0:2 — 54 Ройс

«Ҳерта»—«Байер Леверкузен» 1:5

Голлар: 0:1 — 28 Хаверц, 1:1 — 34 Лазаро, 1:2 — 38 Аларио, 1:3 — 54 Брандт, 1:4 — 72 Аларио

«Вердер»—«Лейпциг» 2:1

Голлар: 1:0 — 35, пенальти, Рашица, 1:1 — 86 Мукиеле, 2:1 — 88 Писарро

«Фрайбург»—«Ньюрнберг» 5:1

Голлар: 1:0 — 7 Террассино, 2:0 — 34 Валдшмидт, 3:0 — 54 Петерсен, 4:0 — 56 Петерсен, 5:0 — 61 Грифо, 5:1 — 69 Левен

«Майнц»—«Ҳоффенҳайм» 4:2

Голлар: 0:1 — 12 Белфодил, 0:2 — 34 Крамарич, 1:2 — 66, пенальти, Бросински, 2:2 — 83 Боэтиюс, 3:2 — 90 Боэтиюс, 4:2 — 90 Матета

«Вольфсбург»—«Аугсбург» 8:1

Голлар: 1:0 — 21 Вегорст, 2:0 — 37 Вегорст, 3:0 — 41 Кнохе, 4:0 — 55 Вегорст, 5:0 — 57 Гинчек, 6:0 — 60 Режбечай, 6:1 — 82 Шибер, 7:1 — 85 Брекало, 8:1 — 89, автогол, Данзо

«Фортуна Д»—«Ҳанновер» 2:1

Голлар: 1:0 — 56 Ҳеннингс, 2:0 — 60 Караман, 2:1 — 78 Мюллер

Демак, «Бавария» (1-ўрин), «Боруссия Д» (2-ўрин), «РБ Лейпциг» (3-ўрин) ва «Байер» (4-ўрин) келаси мавсум ЕЧЛни гуруҳ босқичидан бошлайди. 5- ҳамда 6-ўринларни эгаллаган «Боруссия М» ҳамда  «Вольфсбург» Европа лигасини гуруҳ босқичидан бошласа, 7-поғонадаги «Айнтрахт Ф» плей-офф босқичларида қатнашади. «Нюрнберг» (17-ўрин) ҳамда «Ганновер» (18-ўрин) жамоалари мусобақани аввалги турлардаёқ тарк этгани маълум бўлган бўлса, «Штутгарт» (16-ўрин) Бундеслигада қолиш учун ўтказиладиган баҳсларда иштирок этади. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz