Қайднома

Қидирув

ЎФАда футбол академияларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

ЎФАда футбол академияларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

  20.05.2019 13:20
  0
  354

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари ва футбол академиялари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

Йиғилишни ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов олиб борди. Йиғилишда ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Биринчи навбатда футбол академияларининг инфратузилмасини яхшилаш, сифатли майдонлар барпо қилиш, академия тарбияланувчиларига барча шарт-шароитларни муҳайё қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Умид Аҳмаджонов мамлакатда футболни ривожлантиришда академияларнинг аҳамияти юқори эканини таъкидлар экан, академияларнинг асосини мустаҳкам қилиб шакллантирилиш асосий вазифалардан бири эканини айтиб ўтди.

Бу борада футболи ривожланган хориж академиялари тажрибасидан фаол равишда фойдаланиш зарурлиги ҳам таъкидланди. Жумладан, Қатар миллий терма жамоасининг сўнгги Осиё Кубогидаги муваффақиятида бу мамлакатда фаолият юритаётган "Aspire" академияси, у ерда ишлаётган хорижий мутахассисларнинг ўрни катта экани қайд этиб ўтилди. Шундан келиб чиқиб, юртимиздаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари директорлари ва мураббийларини малака ошириш ва тажриба ўрганиш учун футболи ривожланган Испания, Италия, Голландия каби мамлакатлар академияларига сафарга юбориш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Шунингдек, ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларидаги бўш иш ўринларини малакали мутахассислар билан тўлдириш, юқори савияли мураббийларни бу ерга жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz