Қайднома

Қидирув

Аллегри «Юве» билан хайрлашмоқда

Аллегри «Юве» билан хайрлашмоқда

  20.05.2019 19:17
  0
  323
Аллегри «Юве» билан хайрлашмоқда

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри тез орада туринликлар билан хайрлашади ва кейинги мавсум бирор жамоада ишламайди. Турин клуби раҳбарияти бу ҳақда расмий баёнот билан чиқди. Бироқ ҳамкорликни тўхтатиш фикри қайси томондан чиққанига ҳозирча аниқлик киритилмади. Мураббий ва «Ювентус» директорлари кенгаши раиси Андреа Аньелли яқин вақт ичида журналистлар учун брифинг ташкил қилмоқчилар. Аллегри «Ювентус» бошқарувини 2014 йили қўлга олганди. Туринликлар охирги 5 мавсумда кетма-кет равишда Италия чемпиони бўлишди, 4 марта мамлакат кубоги соҳибига айланишди, шунингдек, 2 бора ЕЧЛ финалига чиқишди. Football Italia хабарига кўра, Массимилиано Аллегри хизматига даъвогар клублар орасида «МЮ» ва «Бавария» ҳам бор. Қолаверса, «Галатасарой» ва «Тоттенхэм» клублари ҳам Аллегри билан ҳамкорлик қилмоқчи. Ўз ўрнида айтиш керак, «Ювентус» аллақачон янги мураббий қидиришни бошлаб юборди. Corriere della Sera нашрида  хабар берилишича, туринликлар «Тоттенхэм» устози Маурисио Почеттино билан учрашиб, унга бир йиллик хизмати учун 20 миллион евро миқдорида маош таклиф қилишган. «Юве» захирасида Маурисио Сарри («Челси») варианти ҳам бор.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz