Қайднома

Қидирув

Нўъмон Ҳасанов «Қўқон-1912» билан хайрлашди

Нўъмон Ҳасанов «Қўқон-1912» билан хайрлашди

  22.05.2019 14:41
  0
  458
Нўъмон Ҳасанов «Қўқон-1912» билан хайрлашди

«Қўқон-1912» футбол клубида бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, жамоани вақтинча Азиз Тўхтабоев бошқариб туради.

Хабарда таъкидланишича, Нўъмон Ҳасанов «Қўқон-1912» жамоасини 2016 йилнинг 2-даврасида, қийин вазиятда қабул қилиб олган. Ўшанда тажрибали мураббий жамоани кучлилар сафида олиб қолишнинг уддасидан чиқди. Қолаверса, у мураббийлик қилган даврда жамоа бир қатор ютуқларга эришди. Жумладан, 2017 ва 2019 йилларда Фарғона вилоят ҳокими кубоги ғолиби бўлди.

Шунингдек, 2017 йилда Қўқон футболи тарихидаги энг узоқ мағлубиятсиз серия такрорланди. Жамоа 2-турдан 13-тургача нақд 11та ўйинда мағлубият нималигини билмади. Сафарда тўп суришига қарамай мамлакатимизнинг етакчи клублари – «Пахтакор» ҳамда «Локомотив» жамоаларидан очко тортиб олишга эришди, «Бунёдкор»ни эса ўз майдонида мағлуб этди. Нўъмон Ҳасанов даврида «Қўқон-1912» клубидан Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари таркибига уч нафар футболчи таклиф қилинди.

Ҳасанов мураббийлик фаолияти давомида ёш футболчиларни тарбиялашга ҳам жиддий эътибор қаратди. Жавоҳир Сиддиқов, Ойбек Рустамов каби футболчилар нафақат «Қўқон-1912» клуби, балки Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг ҳам асосий футболчилари қаторидан жой олди.

«Қўқон-1912» клуби Нўъмон Ҳасанов билан дўстона хайрлашар экан, жамоадаги фаолияти учун унга миннатдорлик билдирди ва келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.

Ойбек Юнусов, ЎзА


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz