Қайднома

Қидирув

Америкалик миллиардер «Фиорентина»ни сотиб олишга яқин

Америкалик миллиардер «Фиорентина»ни сотиб олишга яқин

  25.05.2019 20:26
  0
  399
Америкалик миллиардер «Фиорентина»ни сотиб олишга яқин

Яқин орада «Фиорентина» хўжайини ўзгариши мумкин. New York Times газетаси хабарига кўра, Флоренция клуби америкалик миллиардер Рокко Коммиссо ихтиёрига ўтиши мумкин. Mediacom компаниясини бошқараётган ушбу сармоядор ҳозирда MLS клуби «Нью-Йорк Космос»ни молиялаштирмоқда. Таъкидланишича, у Италия жамоасини харид қилиш бўйича деярли келишувга эришиб қўйган. Яъни «Фио»нинг ҳозирги соҳиби - Делла Валлелар оиласи шартларини қабул қилиш ва акциялар учун 150 млн. евро тўлашга тайёр. Алоҳида таъкидлаш керак, бойлиги 4,9 млрд. еврога баҳоланаётган Коммиссо ўтган йили «Милан»ни сотиб олишга ҳаракат қилган, бироқ якунда келишув амалга ошмаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz