Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: "Барчаси ҳакамнинг виждонига ҳавола..."

Андрей Канчельскис: "Барчаси ҳакамнинг виждонига ҳавола..."

  25.05.2019 23:44
  0
  354
Андрей Канчельскис:

“Навбаҳор” – “Андижон”(1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Жамшид Саидов қуйидагича фикр билдирди:  

- “Водий дербиси”да илк марта иштирок этдим. Бугун шогирдларим кўрсатган ўйин, уларнинг майдонда борларини бериб ҳаракат қилганларидан мамнун бўлдим. Афсус, ўйин сўнггида ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Наманганлик ишқибозларга ҳам раҳмат. Бундай мухлислар қаршисида ҳар қандай жамоа ҳам янада яхшироқ ўйнашга интилади. Ўйин бўйича гапирадиган бўлсам, кичик хатолар бўлди. Лекин ушбу хатоларни секин-аста ўйиндан-ўйинга тўғрилаб борамиз. Бугун бизни қўллаб-қувватлаш учун келган андижонлик ишқибозларга ҳам ташаккур. Улар бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди, -деди мутахассис. 

“Лочинлар” устози Андрей Канчельскис эса қуйидагича фикр билдирди: 

- Яна бир учрашувда 2 очкони шунчаки бериб юбордик. Ҳакамлик борасида эса нима дейишга ҳам ҳайронман. Барчаси ҳакамнинг виждонига ҳавола. Қолаверса, ўйинчилар тўп учун курашда бошига тўп теккач, майдонда 5 дақиқалаб чўзилиб ётиб олишяпти. Бу ҳолат футболчининг ўзи учун уятли вазият эмасми? Англияда бундай ҳолат учун аллақачон бундай ўйинчидан воз кечиб юборган бўлишар эди. Бу – ҳақиқий футбол эмас. Майдонда ҳа деб чўзилиб ётиб олавериш – иш эмасда. Худдики, раққосалар майдонга чиққандек. Агар кимнидир тўп учун курашдан сўнг тез ёрдам олиб кетганда, тушунган бўлар эдим. Натижада эса ўйин вақтини йўқотяпмиз. Уят, - деди мутахассис. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz