Қайднома

Қидирув

Афсонанинг сўнгги ўйини

Афсонанинг сўнгги ўйини

  26.05.2019 08:24
  0
  404
Афсонанинг сўнгги ўйини

Шу ҳафта бошида «Барселона» клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес фаолиятидаги сўнгги ўйинини ўтказди. 39 ёшли футболчи Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Персеполис» (Эрон) билан учрашувда майдонга тушди. Ўйин эронликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Аввалроқ Хави бутсаларини михга илгач, «Ал-Садд» бош мураббийи сифатида ишлаши мумкинлиги айтилганди. Ҳаттоки, у клуб билан 2020 йилгача давом этадиган мураббийлик шартномаси имзолашга ҳам улгурган. Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Хави «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. 1998-2015 йиллар оралиғида «кўк-анорранглилар» либосида 769та ўйин ўтказиб, клуб рекордини қайд этган. «Барса» билан саккиз марта Испания чемпиони бўлган, уч марта мамлакат кубогини олти марта Испания Суперкубогини қўлга киритган. Чемпионлар Лигасида эса тўрт бор бош совринни боши узра кўтарган. Хави Испания термасида икки марта Европа чемпионлигини нишонлаган бўлса, бир марта - 2010 йили жаҳон чемпиони бўлган.

Ушбу воқеа баҳона жорий мавсум якунида футболчилик фаолиятини тугатаётган ёки айрим сабабларга кўра бошқа клубга йўл олаётган афсоналар номига эътибор қаратишга қарор қилдик.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz