Қайднома

Қидирув

Лига кубоги, 1-тур: Мураббийлар қандай фикрдалар?

Лига кубоги, 1-тур: Мураббийлар қандай фикрдалар?

  01.06.2019 00:04
  0
  369
Лига кубоги, 1-тур: Мураббийлар қандай фикрдалар?

Ўзбекистон Лига кубоги гуруҳ босқичи 1-тур доирасидаги  “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Азиз Тўхтабоев ўйин ҳақидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Аввало барчани кириб келаётган Рамазон Ҳайити байрами билан табриклайман. Ўйиндан олдин мухлисларни хурсанд қилиш ва фақат рақибдан устун келиш ҳақида ўйлаган эдик. Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. Ушбу ғалаба бизга сув ва ҳаводек керак эди. Суперлигада охирги ўринда бораётганимиз ва ғалаба қозона олмаётганимиз футболчиларимизнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказаётганди. Бугунги муваффақиятдан кейин футболчиларнинг ўзларига бўлган ишончи ортди. 

Бугун барча футболчилар майдонда бир оила сифатида ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишди. Бугунги муваффақиятимиз асосий омили деб шуни айтган бўлардим. Кейинги баҳсларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, - деди мутахассис. 

***
Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Янги мусобақани ғалаба билан бошлаш – жуда ҳам ёқимли. Бугунги ўйинимиз мазмунли чиқди, деб ўйлайман. Киритган 2 та тезкор голимиз якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Қолаверса, рақиб ўйинчиларининг асаблари дош бермай 2 та қизил олгани ҳам бизнинг ишимизни енгиллаштирди. Бугун ёш ўйинчиларга имкон бердик ва улар ишончни оқлашди. 

Ҳар бир мусобақада биз иложи борича максимал кучимизни ишга солишга ва ҳар битта учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Лига кубоги мусобақаси ташкил этилгани ҳам ижобий ҳолат. Бу ўйинчиларда янада кўпроқ ўйин амалиёти бўлишини таъминлайди. Ишонаман, ушбу мусобақа нуфузи ҳам ҳали янада ортади, - деди мутахассис. 

Меҳмонлар устози Андрей Канчельскис эса қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- “Насаф” жамоасини қозонилган ғалаба билан табриклайман. Ажойиб ёш футболчилардан иборат жамоа. Ўз ёшига нисбатан анча дадил ва тартибли ўйин намойиш этишди улар. Биз ҳам бугун асосий ўйинчиларга дам берган ҳолда,  ёшларга имконият тақдим этдик. Ўйиндан олдин улар билан кўп суҳбатлашдик. Лекин афсуски учрашув давомида ўша суҳбатларда айтилган ўйин намойиш этилмади. Майли, мағлубият ёш ўйинчиларга дарс бўлади. Лекин бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлиш ва бунча кўп гол ўтказиб юбориш ҳам яхши эмас.  Қолаверса, ўйинчимиз четлатилгани ҳам ўз таъсирини ўтказди. Шунингдек, юзага келган қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу борада жамоамиз оқсаяпти,  - деди мутахассис. 

***
Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Биринчи бўлимни анча яхши ўтказдик, ҳужумлар ташкил этдик, хавфли вазиятлар яратилди ва рақиб ўйинчисини ўз дарвозасини ишғол этишга мажбурлай олдик. Лекин иккинчи тайм ҳақида бундай гапира олмайман. Иккинчи бўлимда рақиб жамоада 3 та 100 фоизли қулай имконият юзага келди. Бугун биз бутун ўйин давомида ғалабага тўла ҳақли ўйин намойиш этдик, дея олмайман. Таркибда амалга оширилган алмаштиришлар ҳам бугун ўзини у қадар оқламади. Фақатгина хурсанд қилган битта жиҳати шуки – бугун жамоамизда 3 нафар ёш футболчи дебют қилишди, - деди мутахассис. 


“Қалдирғочлар” устози Вадим Абрамов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- «Металлург»га қарши Суперлига доирасида ўйнаганимизга ҳали кўп бўлгани йўқ. Ўша учрашувдан фарқли равишда бугун асосий таркибда асосан захирада қолиб кетаётган футболчилар майдонга тушди. Шунда бўлса-да, ёмон ўйнаганимиз йўқ, шунчаки, тушунарсиз вазиятда гол ўтказиб юбордик. «Металлург»ни ғалаба билан табриклайман! Биз навбатдаги ўйинлар орқали бугунги мағлубият ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz