Қайднома

Қидирув

Аёл ҳакам олдида шортисини ечган футболчи четлаштирилди, ота-онаси эса жарима тўлайди

Аёл ҳакам олдида шортисини ечган футболчи четлаштирилди, ота-онаси эса жарима тўлайди

  03.06.2019 18:56
  0
  428
Аёл ҳакам олдида шортисини ечган футболчи четлаштирилди, ота-онаси эса жарима тўлайди

Италия футбол федерацияси аёл ҳакам қаршисида шортисини ечган «Трепорти» жамоасининг 14 ёшли ўйинчисини номаълум муддатга дисквалификация қилди. Tutto Calcio Catania хабарига кўра, футболчи суриштирув ишлари якунига етмагунга қадар майдонга тушолмайди. Бундан ташқари, футболчиларнинг ота-оналари аёл ҳакамни ҳақоратлашгани учун «Трепорти» клуби 100 евро миқдорида жарима тўлайди. Ушбу можаро «Трепорти» ва «Миранезе» ўсмирлар жамоалари ўртасидаги ўйинда юзага келганди. Хусусан, 14 ёшли футболчи бурчак зарбаси амалга оширилаётган вақт аёл ҳакам қаршида шортисини ечди. Бу ҳам етмагандек, бақирди: «Кўрайликчи, мени ўйиндан четлатиш учун жасоратинг етармикан?» Табиийки, рефери тартибсиз ўйинчига қизил карточка кўрсатди. Бу эса футболчилар ота-оналарида кучли эътироз келтириб чиқарди. Хуллас, ўйин давомида «Трепорти» вакилларининг чамаси 20 нафар яқинлари ҳакамни тинимсиз ҳақоратлашди, унга футбол эмас, бошқа иш билан шуғулланишни тавсия этишди. Gazzettino маълумотига қараганда, ҳозирда 22 ёшли Жулия Никастрога руҳий ёрдам кўрсатилмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz