Қайднома

Қидирув

“Ливерпуль” сотилмайди ва Милнер жамоада қолади

“Ливерпуль” сотилмайди ва Милнер жамоада қолади

  04.06.2019 07:42
  0
  242
“Ливерпуль” сотилмайди ва Милнер жамоада қолади

Америкалик бизнесмен Том Вернер «Ливерпул»нинг сотилиши ҳақидаги гап-сўзларни қатъий оҳангда инкор этди. Гап шундаки, ЧЛ ярим финалидан кейин қатарлик миллиардерлардан бири «Ливерпул»ни харид қилиш ҳаракатини бошлагани маълум бўлганди.
Вернер эса дарҳол баёнот бериб, жамоани сотиш масаласида ҳеч қандай музокара олиб бормаслигини айтди. «Ливерпул»ни ўлимим яқинлашганидагина сотишим мумкин, шунда ҳам жамоани  ривожлантиришга қодир сармоядорга. Ҳозирча жамоани сотиш борасидаги ҳеч қандай таклифни қабул қилмайман. Сабаби оддий — «қизиллар»сиз яшолмайман. Клопп ўз ғоясини жамоага тўла сингдириши керак ва бунинг учун ҳаммасига тайёрман. Қисқаси, немис мураббийи билан ўртадаги шартнома муддатини узайтирамиз. Тез орада... Ушбу мавзуни алоҳида муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Аммо мураббийга нисбатан муносабатимизни барча жуда яхши билади. Шу пайтгача у билан шартнома муддатини 2 марта узайтирдик. Нега энди 3-марта шундай қилмаслигимиз керак», - деди Вернер.

«Ливерпуль» президенти шунингдек, жамоанинг собиқ футболчиси Филиппе Коутиньога боғлиқ гап-сўзларга ҳам тўлталди: «Филиппе ҳақида фақат энг яхши фикрларни билдиришим мумкин, аммо у «Ливерпул»дан кетиб, Испаниянинг энг йирик клубларидан бири сафига қўшилди. Ваҳоланки, Коутиньога биз тўғри йўлда эканимизни тушунтиришга уриниб кўрдик. Яъни сафимизда қолса, ЧЛда бирор нарсага эришиши мумкинлигини айтдик. Энди Фелиппе ўз қароридан афсусланса керак...».

Айтганча, клуб раҳбарияти фахрий ярим ҳимоячи Жеймс Милнер шартномаси муддатини узайтирмоқчи. Liverpool Echo нашрида ёзилишича, «қизиллар» уни 2022 йилнинг ёзига қадар жамоада олиб қолмоқчилар. Дарвоқе, Милнернинг амалдаги келишуви муддати келгуси ой якунланади. Олдинроқ унга «ПСЖ» томонидан жиддий қизиқиш борлиги хусусида хабарлар тарқалганди. Эслатиш керак, 33 ёшли ярим ҳимоячи 2015 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz