Қайднома

Қидирув

Лука Йович «Реал» билан 6 йиллик шартнома имзолади, “Бенфика” ҳам “мазза” қилди...

Лука Йович «Реал» билан 6 йиллик шартнома имзолади, “Бенфика” ҳам “мазза” қилди...

  04.06.2019 18:44
  0
  630
Лука Йович «Реал» билан 6 йиллик шартнома имзолади, “Бенфика” ҳам “мазза” қилди...

Олдин хабар берганимиздек, Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоаси ҳужумчиси Лука Йович ниҳоят расман "Реал" футболчисига айланди. 21 ёшли серб жамоа билан 6 йиллик шартномага имзо чекди ва у 2025 йилгача амалда бўлади.

“Марка” нашрининг хабар беоришича  Йовичнинг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил этди. Бундан ташқари 5 млн. евролик бонус ҳам келишувга киритилган. Мазкур маблағдан 30 фоизини, яъни 18 млн. евросини “Бенффика”га насиб қиладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, Йович 2017 йилда 6 млн. евро эвазига “Бенфика”дан немис клубига ўтган экан.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра  футболчи Мадридда йилига 8,7 миллион евро маош  олади. Бундан ташқари 1-2 млн. евролик алоҳида бонусларни олиши кўзда тутилган.

Маълумот учун: Йович 2018/19 йилги мавсум "Айнтрахт" таркибида 48та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 7та гол+пас муаллифи бўлганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz