Қайднома

Қидирув

Миср олимпия терма жамоаси аъзолари юртимизга етиб келишди

Миср олимпия терма жамоаси аъзолари юртимизга етиб келишди

  07.06.2019 09:50
  0
  443

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 ва 11 июнь кунлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари мисрлик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишади. Мазкур ўртоқлик ўйинлари Андижон ва Наманган шаҳарларида бўлиб ўтади. Ана шу ўйинларда иштирок этиш учун Миср олимпия терма жамоаси аъзолари 6 июнь куни пойтахтимизга етиб келишди.

Улар пойтахтимиздаги "Ramada" меҳмонхонасига жойлашишди. Мисрлик футболчилар бугун Тошкентда машғулот ўтказишади. 8 июнь куни эрта тонгда Андижон сари йўл олишади. Ўзбекистон ОТЖ ва Миср ОТЖ ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйини 9 июнь куни Андижондаги "Соғлом авлод" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:00да бошланади.

 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz