Қайднома

Қидирув

Эктор КУПЕР: "Рақибга прессинг уюштириш жараёнида айрим янгиликларга ҳам қўл урдик..."

Эктор КУПЕР: "Рақибга прессинг уюштириш жараёнида айрим янгиликларга ҳам қўл урдик..."

  08.06.2019 07:53
  0
  612
Эктор КУПЕР:

Пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунига етди. Учрашув вакилларимизнинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Одил Аҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов, Игорь Сергеев, Достон Турсунов муаллифлик қилишди. 

Энди 11 июнь куни терма жамоамиз Сурияга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон - КХДР 4:0  Голлар: Одил Аҳмедов (28 пен.), Темурхўжа Абдухолиқов (65), Игорь Сергеев (68), Достон Турсунов (90+2) Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 2.Хожиакбар Алижонов (6.Давронбек Ҳошимов, 46), 3.Достон Турсунов, 4.Акром Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (19.Остон Ўрунов, 66), 9.Одил Аҳмедов (21.Сардор Мирзаев, 84), 10.Жалолиддин Машарипов (17.Қувондиқ Рўзиев, 84), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (15.Игорь Сергеев, 66), 22.Достон Ибрагимов (23.Хуршид Ғиёсов, 74) КХДР: 18.Син Хёк, 3.Жанг Кук Чол, 6.Ри Тонг Ил, 7.Чое Жу Сонг, 8.Хан Таэ Хёк, 9.Ким Йонг Ил, 13.Сим Хён Жин (14.Хонг Жин Сонг, 62), 15.Ри Ун Чол, 17.Ри Чанг Хо, 19.Рим Кванг Хёк (12.Сонг Жонг Хёк, 80), 23.Ри Йонг Чол Огоҳлантиришлар: Ри Чанг Хо 26, Чое Жу Сонг 41, Ри Ун Чол 45.
***

Ўзбекистон – КХДР учрашувидан сўнг миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер қуйидагича фикр билдирди: 

- Бугун бир қатор янги футболчиларнинг ҳаракатига баҳо бериш имконига эга бўлдим. Биринчи ўйинда одатда хатолар кузатилиши мумкин бўлса-да бугун майдонга терма жамоа либосида илк бор чиққан йигитлар ҳаракатларидан мамнун бўлдим.  Бугунги янги йигитлар якунда қайд этилган натижага ўз муносиб ҳиссасини қўшишди. 
Бевосита ўйин хусусида гапирсам, баъзи жиҳатларда яхши ҳаракат қилдик, баъзи масалаларда эса ҳамон айрим камчиликлар бор экани маълум бўлди. Рақибга прессинг уюштириш жараёнида айрим янгиликларга ҳам қўл урдик. Ўртоқлик учрашувларда асосий мақсад ҳам шу – турли ўзгариш ва янгиликларни синаб олиш. 

Рақиб ўйини ҳақида кўп ҳам гапиришни хоҳламайман. Агар биз босим уюштириш пайти тўпни йўқотсак, навбатдаги қарши ҳужумга тайёр туришимиз лозим бўлади.  Асосийси – биз хато қилмасдан ўйнашимиз лозим. Зеро шундай рақиблар борки, улар хатоингизни асло кечириб ўтирмайди ва гол билан жазолайди.  Якунда қайд этилган натижадан мамнунман. Қолаверса, бугун стадионга ташриф буюрган кўп сонли ишқибозларни кўриб ҳам жуда қувондим. Йигитлар ҳам ўзгача шашт билан майдонда ҳаракат қилишди.  Учрашувдан сўнг бугунги баҳсни таҳлил қиламиз ва кузатилган хато ва камчликларимизни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. 

Олдинда бизни Сурия билан ҳам ўйин кутиб турибди. Мазкур учрашувда ҳам айрим янги жиҳатларни кўздан кечириб оламиз, - деди мутахассис. 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz