Қайднома

Қидирув

Кўзи ожизлар ўртасида мусобақа

Кўзи ожизлар ўртасида мусобақа

  11.06.2019 10:48
  0
  483
Кўзи ожизлар ўртасида мусобақа

Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида 10-11 июнь кунлари кўзи ожизлар ўртасида мини-футбол бўйича вилоят биринчилиги ўтказилади. Ўзбекистон миллий Паралимпия ассоциациясининг Наманган вилоят бўлими ва вилоят кўзи ожизлар жамияти томонидан ўтказилаётган мазкур турнирда Наманган шаҳри ҳамда вилоятнинг барча туманларидан жамоалар иштирок этишади.
Ушбу мусобақада Наманган шаҳри шарафини “Навбаҳор” жамоаси ҳимоя қилади. Ушбу жамоа аъзоларига 8 июнь куни Ўзбекистон миллий Паралимпия ассоциацияси Наманган вилоят бўлими томонидан спорт либослари жамланмаси топширилди. Буларни футболчиларга Паралимпия ассоциациясининг Наманган вилоят бўлими бош котиби, шунингдек, “Навбаҳор” клуби уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев топширди.
“Навбаҳор” кўзи ожизлар жамоаси вакиллари мазкур спорт жамланмасини тақдим этганлиги учун Паралимпия ассоциациясининг Наманган вилоят бўлими раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди ва бўлажак турнирда муносиб иштирок этишга ваъда беришди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz