Қайднома

Қидирув

«Динамо-плюс» ПФК тасарруфидаги спорт мактаби мансабдор шахслари устидан жиноят иши қўзғатилди

«Динамо-плюс» ПФК тасарруфидаги спорт мактаби мансабдор шахслари устидан жиноят иши қўзғатилди

  13.06.2019 15:24
  0
  425
«Динамо-плюс» ПФК тасарруфидаги спорт мактаби мансабдор шахслари устидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан «Динамо-плюс» ПФК тасарруфидаги Болалар ва ўсмирлар махсус футбол спорт мактаби мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а, в, г» бандлари (кўп миқдорда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришлик учун Самарқанд шаҳар прокуратурасига юборилган.

Вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда «Динамо-плюс» ПФК тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар махсус футбол спорт мактаби мансабдор ва моддий жавобга шахслари томонидан 2018 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 1 январигача жами 65 146 000 сўмлик сафар харажати пулларини чиқим ордерлари ва тегишли бухгалтерия ҳужжатлари тузилмасдан асоссиз сарфланганлиги ҳамда бошқа молиявий қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

 


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz