Қайднома

Қидирув

"Ювентус" Киран Триппьерни ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Ювентус" Киран Триппьерни ўз сафига қўшиб олмоқчи

  21.06.2019 14:40
  0
  369

Туриннинг "Ювентус" клуби "Тоттенхэм" ҳимоячиси Киран Триппьерни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Кекса синьора" футболчига катта эҳтимол билан "Манчестер Сити"га ўтиб кетадиган Жоау Канселу ўрнига ажойиб номзод сифатида қарамоқда.

Қайд этиш керакки, "Ювентус" Триппьерга 5 йиллик шартнома ва 2,6 миллион евролик битим таклиф қилмоқда. 28 ёшли ўйинчи "Манчестер Сити" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Тоттенхэм" ва "Сити"дан ташқари "Барнсли" ва "Бёрнли" клубларида тўп тепган.

Триппьер якунланган мавсум барча турнирларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассистга эришган.

У шунингдек 2017 йилдан бошлаб Англия терма жамоаси футболчиси саналади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz