Қайднома

Қидирув

Соса Соla Суперлига: «Пахтакор» ўз майдонида «Қизилқум»ни янчиб ташлади

Соса Соla Суперлига: «Пахтакор» ўз майдонида «Қизилқум»ни янчиб ташлади

  21.06.2019 21:59
  0
  355
Соса Соla Суперлига: «Пахтакор» ўз майдонида «Қизилқум»ни янчиб ташлади

Ўзбекистон чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Қизилқум» учрашуви ўз якунига етди. «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Майдон эгалари сафида Игорь Сергеев хет-трик қайд этган бўлса, Марат Бикмаев ва Драган Черанлар дублга эришишди. Шунингдек, Владимир Козак ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа, «Пахтакор» очколарини 32тага етказиб олган ҳолда пешқадамликда давом этирмоқда. «Қизилқум» (11) эса 10-ўринда қолди.

СОСА СОLA СУПЕРЛИГА. 12-ТУР

«ПАХТАКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ» 8:0 (4:0)

21 июнь, 19:45, Тошкент

Голлар: 1:0 – 7 Бикмаев, 2:0 – 13 Сергеев, 3:0 – 21 Бикмаев, 4:0 – 45 Черан, 5:0 – 62 Сергеев, 6:0 – 73, пенальти Черан, 7:0 – 83 Козак, 8:0 – 84 Сергеев.

Пахтакор: Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев (Акром Комилов, 46), Егор Кримец, Шерзод Аъзамов (Марко Симич, 64), Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак, 68), Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев.

Қизилқум: Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Мурод Бобожонов (Сардор Жаҳонов, 24), Алишер Саноев, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев (Элгужа Григалашвили, 46), Хуршид Олимов, Мақсуд Каримов, Суҳроб Ярашев, Медина Смит.

Огоҳлантириш: Григалашвили (69).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz