Қайднома

Қидирув

Ишонаверинг, ўсмирларимизда йирик ҳисобдаги мағлубият: Тожикистон (U-16) - Ўзбекистон (U-16) - 4:0

Ишонаверинг, ўсмирларимизда йирик ҳисобдаги мағлубият: Тожикистон (U-16) - Ўзбекистон (U-16) - 4:0

  22.06.2019 06:34
  0
  349
Ишонаверинг, ўсмирларимизда йирик ҳисобдаги мағлубият: Тожикистон (U-16) - Ўзбекистон (U-16) - 4:0

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.
Мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида Азамат Абдураимов шогирдлари Тошкентда йиғин ўтказди. Йиғин доирасида эса терма жамоамиз аъзолари Хўжанд шаҳрида Тожикистон U-16 терма жамоасига қарши 2та ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган.

Бугун Хўжанд шаҳрида илк ўйин бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Тожикистон U-16 терма жамоаси сафида Суннатулло Азизов, Абдулфатохи Худойдодзода, Фахриддин Ахтамов ва Кабир Салимшоев гол киритишга муваффақ бўлди.

 

Таъкидлаш жоиз,  икки терма жамоа ўртасидаги навбатдаги учрашув 23 июнь куни бўлиб ўтади.  

Тожикистон (U-16) – Ўзбекистон (U-16) – 4:0
Голлар: 
Сунатулло Азизов, 31 (1:0). Абдулфатохи Худойдодзода, 39 (2:0). Фахриддин Ахтамов, 67 (3:0). Кабир Салимшоев, 81 (4:0).
Огоҳлантиришлар: Асадбек Содиқов (Тожикистон), Бобур Мўйдинов, Абдуқодир Хусанов (Ўзбекистон).
Бош ҳакам: Хуршед Дадобоев (Хўжанд).
Комиссар: Жовидон Хасанов (Душанбе).
21 июнь. Хўжанд. «Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги» стадиони. 550 томошабин.

Голлар: Суннатулло Азизов, 31 (1:0). Абдулфатохи Худойдодзода, 39 (2:0).  Фахриддин Ахтамов, 67 (3:0). Кабир Салимшоев, 81 (4:0).

Ўзбекистон (U-16): Самандар Жўрабеков, Вазген Погосян, Бобур Мўйдинов, Кирилл Тодоров, Тоҳир Тўхтасинов, Муҳриддин Позилдинов, Абдуқодир Ҳусанов, Жасур Убайдуллаев, Рустам Турдимуродов, Алишер Хайруллаев, Облоёр Раҳматов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Бекнур Пармонов, Азизжон Тошкенбоев, Пўлат Жумахонов, Асадбек Беглархонов, Нодир Абдураззоқов, Шаҳзод Акрамов, Риан Исломов, Мақсуд Аллохўжаев. 

Огоҳлантиришлар: Асадбек Содиқов (89) – Бобур Мўйдинов (66),  Абдуқодир Ҳусанов (38).



 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz