Қайднома

Қидирув

Кулибали «Манчестер Сити»га ўтмоқчи

Кулибали «Манчестер Сити»га ўтмоқчи

  22.06.2019 19:41
  0
  380
Кулибали «Манчестер Сити»га ўтмоқчи

"Наполи" клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали ёзги трансферлар даврида "Манчестер Сити"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Ўз навбатида неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис ҳам 27 ёшли сенегаллик футболчини қўйиб юборишга рози, фақат бунинг эвазига 120 миллион евро сўрамоқда. Таъкидлаш керакки, Кулибалига шахсан "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола жиддий қизиқиш билдирмоқда ва янги мавсумда уни ўз жамоасида кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Сити” Кулибали учун “Наполи”га 95 млн евро тўлашга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Кулибали “Наполи”сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум А Серияда 35та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz