Қайднома

Қидирув

Начо фаолиятини «Севилья»да давом эттириши мумкин

Начо фаолиятини «Севилья»да давом эттириши мумкин

  23.06.2019 14:23
  0
  321
Начо фаолиятини «Севилья»да давом эттириши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Начо фаолиятини «Севилья»да давом эттириши мумкин.

As нашрининг хабар қилишича, 29 ёшли футболчига «Севилья»нинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги қизиқиш билдирган. Мутахассис футболчи билан «Реал» ва Испания термасида бирга ишлаган. Начо эса собиқ устозини ҳурмат қилади.

«Реал» Начони 30 миллион евро эвазига сотишни мўлжалламоқда, бироқ «Севилья» бу нархга кўниши қийинлиги айтилмоқда.

Аввалроқ футболчига «Интер»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz