Қайднома

Қидирув

Соса Соla Суперлига: «Насаф»да кичик, «Навбаҳор»да ишончли ғалаба

Соса Соla Суперлига: «Насаф»да кичик, «Навбаҳор»да ишончли ғалаба

  23.06.2019 21:33
  0
  389
Соса Соla Суперлига: «Насаф»да кичик, «Навбаҳор»да ишончли ғалаба

Соса Соla Суперлига 12-тури доирасидаги баҳслар ўз поёнига етди.

Наманганда ўтган «Навбаҳор» ҳамда «Бухоро» ўртасидаги баҳсда мезбонлар ишончли ғалабага эришишди. Учрашув тезкор голлар билан бошланди. Аниқроғи, Шаҳзод Шайманов 14-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас, дублга эришди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди. Иккинчи бўлим сокинроқ бошланди. Фақат 87-дақиқага келиб, Иван Соловьёв ҳисобни йириклаштирди. Орадан икки дақиқа ўтиб наманганликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва зарбани Владимир Баенко аниқ амалга ошириб ҳисобни қисқартирди.

Яна бир баҳс эса Бекободда бўлиб ўтди ва унда «Металлург» «Насаф»ни қабул қилиб кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолган бўлса, иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни очишга эришди ва мазкур гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

СОСА СОLA СУПЕРЛИГА. 12-ТУР

«НАВБАҲОР» – «БУХОРО» - 3:1 (2:0)

23 июнь. Наманган. "Марказий" стадиони. 10600 томошабин.

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Аҳмаджон Эргашев.

Голлар: Шаҳзод Шайманов (14, 17), Иван Соловьёв (87) - Владимир Баенко (89-пен.).

Навбаҳор: Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Азим Аҳмедов (Зафар Тўраев, 68), Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Ғуломов (Комилжон Тожидинов, 90+2), Александр Касьян (Баҳодир Насимов, 85).

Бухоро: Хуршид Ходжаев, Миржалол Жумаев, Асадбек Собиржонов, Жамолиддин Убайдуллаев (Азамат Исроилов, 84), Беҳруз Шодмонов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Жаҳонгир Абдумўминов, Артём Кулеша, Достон Ибрагимов (Акобир Тўраев, 84).

Огоҳлантиришлар: Владимир Баенко (55), Беҳруз Шодмонов (57).

Назоратчи: Ноил Лутфуллин.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

--------------------------------------------------------------------------------

«МЕТАЛЛУРГ» – «НАСАФ» - 0:1 (0:0)

23 июнь. Бекобод. "Металлург" стадиони.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Тимур Галеев, Фарруҳ Янсупов

Гол: Ҳумоюн Муртозаев (84).

Металлург: 12. Алекесандр Лобанов, 5. Аббосжон Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 8. Сервер Жепаров, 9. Маҳмуд Қудратуллаев (15. Зоҳид Абдуллаев, 55), 10. Исломбек Исоқжонов, 17. Музаффаржон Музаффаров, 18. Шавкатжон Муллажонов (6. Иброҳим Йўлдошев, 79), 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 55. Акбаржон исматуллаев (11. Баҳром Абдураҳимов, 64).

Насаф: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Азизжон Ғаниев, 8.Дилшод Саитов, 9.Хумоюн Муртозаев (77.Ойбек Бозоров, 85), 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳиддинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев (27. Ислом Рашидхонов, 60), 19.Сардор Абдураимов (22.Акмал Мозговой, 66), 28.Хуршидбек Мухторов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Бобир Абдихолиқов (38), Аббос Отахонов (87), Иброҳим Йўлдошев (90+2).

Назоратчи: Владислав Цейтлин.

Комиссар: Шерзод Ражабов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz