Қайднома

Қидирув

Лэмпард билан келишув

Лэмпард билан келишув

  24.06.2019 21:53
  0
  161
Лэмпард билан келишув

Лэмпард билан келишув

 

«Челси» раҳбарияти ва Фрэнк Лэмпард бош мураббий масаласини муҳокама қилиб, шартнома бандлари юзасидан келишиб олишди. Бу ҳақда  журналист Николо Скира хабар тарқатди. «Тасдиқлашди: Фрэнк Лэмпард «Челси»нинг янги мураббийи бўлади. У 2022 йилгача мўлжалланган битим остига имзо чекади», - деб ёзди журналист «Твиттер»даги сащифасида. Хабарларга қараганда, «Челси» Фрэнкнинг охирги клуби - «Дерби Каунти»га 4,5 миллион евро миқдорида товон тўлайди. The Times маълумотларида айтилишича, «Челси» хўжайини Роман Абрамовичнинг шахсан ўзи Лэмпард билан гаплашиб, ҳаттоки, салбий натижалар кузатилган тақдирда ҳам, уни камида 2 йил истеъфога чиқармаслик хусусида ваъда берган. Қўшимча маълумот шуки, 40 ёшли Лэмпард мураббийлик фаолиятини ўтган йили бошлаган ва дебют мавсумидаёқ «Дерби Каунти»ни Чемпионшипда 6-ўринга кўтарди. Тўғри, жамоа АПЛ йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритган «плей-офф» босқичи финалида омадсизликка юз тутди. Аниқроғи, «Каунти» охирги учрашувда «Астон Вилла»га ютқазиб қўйди - 1:2. «Челси»ни атиги 1 йил бошқарган Маурицио Саррининг «Ювентус»да иш бошлаши эса аввалги ҳафта охирида расман маълум бўлганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz