Қайднома

Қидирув

«НОРВИЧ» ДАН ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

«НОРВИЧ» ДАН ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

  25.06.2019 17:10
  0
  344
«НОРВИЧ» ДАН ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

100 МИЛЛИОН САРФЛАБ, ЛИГАДАН ТУШИБ КЕТИШ ЯХШИ ЕМАС.  АПЛ дебютантларидан бири трансферлар сиёсатига бошқача ёндашмоқда. Мавсум-2018|2019 якунига кўра, «Кардифф Сити», «Фулхэм» ва «Хаддерсфилд» клублари Англия элит дивизиони билан хайрлашди. Янги чемпионатда улар ўрнида «Норвич», «Шеффилд Юнайтед» щамда «Астон Вилла» жамоалари ўз омадини синаб кўради. Щозирча шу 3та дебютантдан «Норвич» кўпроққизиқиш уйғотмоқда. Яқинда клуб спорт директори Стюарт Уэббер The Pink Un газетасига махсус интервью бериб, трансферлар сиёсатига боғлиқ янгича ёндашув щақида батафсил маълумот берди. Хўш, «Норвич» янги мавсумга қандай щозирлик кўрмоқда?

Стюарт Уэббер сущбат жараёнида жамоа мухлисларини тўлқинлантирадиган гаплардан щам фойдаланди, аммо «Норвич» трансферлар бозорида фаол ишлаши ёхуд номдор футболчиларни сотиб олиши хусусида оғиз очмади. Мана, дебютант жамоа спорт директори сўзларидан олинган иқтибосга эътибор қаратинг: «Бизда аниқ режа бор. Аввало, айтишим керак, жамоада щеч ким АПЛга чиққанимизни лотерея ютуғи сифатида қабул қилмаслиги керак. Бошқача айтганда, барчамиз чиндан щам, кучлилар қаторида ўйнашга муносиб эканлигимизга ишонишимиз шарт. Бунинг маъноси шуки, «Норвич» элитада щам йўқолиб қолмайди. Ща, жамоамизнинг Англия Премьер-лигасида ўз ўрнини сақлаб қолиш-қолмаслигини щеч ким билмайди. Демакки, режа асосида ишлашда давом этишимиз керак. Юқори савияда ўйнашга щақли эканлигимизни теран англаган щолда, ўз салощиятимиз ва щаракатимизни яхшиласак, бас. Агар барчасини мақсад рўёбига қаратсак, натижа чиқади, албатта».

Уэббер шунинг баробарида «Норвич» фалсафасига тўхталиб, бир неча мущим жищатларга диққат қаратди:

- Бордию, мавсум старти ўхшамаса, бош мураббий шошилинч тарзда истеъфога чиқарилмайди.

- Янги футболчилар жамоага хизмати сингган эски гурущ вакилларидан кўп маош олишмайди.

- Агентлар томонидан тавсия этилган футболчилар трансфер бащоси баланд бўлса, музокарага щам киришилмайди.

- «Норвич» таркибни кучайтириш учун катта харажатга қўл урмайди.

- Жамоанинг асосий мақсади - мавжуд мущитни сақлаб қолиш.

Тўғри, жамоа ращбарияти бир қатор футболчиларни кўз остига олиб қўйган. Лекин улар билан келишувга эришиш масаласида керак бўлса, трансферлар бозорининг охирги кунигача сабр қилади. Чунончи, щар бир центни қадрига етиш, ажратилган маблағни имкон борича тежаш мущим. Ща, «Норвич» ёзги трансферлар щисобидан илк келишувни расмийлаштиришга улгурди. Аниқроғи, «Манчестер Сити»дан Патрик Робертс таклиф этилди - ижара шартномаси. Бу футболчи охирги йилларда «Селтик» ва «Жирона»да ўйнади, аммо щар икки клубда асосий ўйинчилар сафига киролмади. Тўғри, у испан клубига маълум даражада наф келтира олди. Умуман, «Норвич» кейинчалик щам трансферлар масаласида айнан ижара келишувларига алощида ёндашмоқчи. Лекин унинг услуби мавжуд тажрибадан кескин фарқланади. Зеро, норвичликлар ижара тўлови катта футболчилардан шунчаки, воз кечиб қўя қолишади. Охирги 5 мавсумга қарасак, 7та жамоа АПЛга чиққанидан кейин дебют мавсумидаёқ яна Чемпионшипга тушиб кетган. Хусусан, охирги чемпионатга алощида тўхталиш керак. «Вулверхэмптон»нинг сенсацион юксалиши асосан устамон футбол агенти Тьяго Мендеш билан яқин алоқа ўрнатилганига боғланмоқда. Щар щолда, португалиялик воситачининг сайъ-щаракатлари эвазига юқори савияли футболчилар «бўрилар» сафидан жой олишди. Ща, бу трансферлар текинга тушгани йўқ, асосийси, «Вулвз» таркибини тўлдирган йигитлар сарфланган маблағни оқлашди. Шунингдек, «Кардифф Сити» щам таркибни кучайтириш йўлида етарлича харажат қилди - 51,2 млн. евро. Лекин бу сумманинг катта қисми авиащалокат оқибатида щаётдан кўз юмган Эмилиано Сала трансфери учун тўланди. Якунда Уэльс клубининг элитада қолишига атиги 2 очко етишмади. «Кардифф» гарчи кучлилар сафида «жон» сақлаб қололмаган бўлсада, унинг жами даромади тахминан 170 миллион фунтни ташкил этди. Агар кардиффликлар АПЛдан тушиб кетишмаганида, бу сумма нақ 290 миллион фунтга етарди. Барчаси телещуқуқлар сотуви самарасидир. Мущим жищат шуки, клублар щисоб рақамига чемпионат бошланиши билан бундай катта миқдорда пул тушмайди. Шунинг учун щам, дебютант клублар илк мавсумда ўз ғазнасига қараб иш тутишга мажбур. «Норвич» олдин щам Премьер-лигага чиққан ва илк мавсумдан кейиноқ ортга қайтган. Ўшанда жамоа трансферлар бозорида жиддий ишлаган, бироқ харажат миқдори натижага ижобий таъсир қилмаган - жамоа якунда қуйи лигага тушиб кетган, барибир.

Журналистлар Стюарт Уэббердан  «Фулхэм» ва клубнинг харажати щақида сўрашганида, у оддий жавоб берди: «АПЛда пулнинг ўзи билан щеч нарса қилиб бўлмайди. Асосийси, таркибдаги футболчилар тараққиётдан тўхтамасликлари лозим, шунингдек, ўйинни кучайтиришга қодир йигитларни топиш щам мущим». «Норвич»нинг трансферлар сиёсати мощияти шу. Умумий тушунчага мувофиқ, клуб аввало, амалдаги футболчиларига таянади, ўзининг ички имкониятларини щисобга олади, албатта. 34 ёшли Уэбберга келсак, унинг «Норвич»да иш бошлаганига 1 йилдан ошди. Ушбу мутахассис бунга қадар «Хаддерсфилд»да щам айнан спорт директори лавозимида фаолият юритган ва клубнинг АПЛга йўл олишига салмоқли щисса қўшган. Лекин асосий вазифа бажарилгач, Уэббер негадир жамоа билан хайрлашди. У шунингдек, «Рэксэм», «Ливерпуль» ва «КПР»да ишлаш тажрибасига эга. Уэббернинг энг ижобий хислати сифатида иқтидорли ёшларни топиб, уларни талаб даражасидаги савияга олиб чиқишини айтиш керак. Унинг фаолиятидаги энг катта топилмаси - бу Ращим Стерлинг. Англиялик футболчини «Ливерпул»га айнан Уэббер тавсия этган экан. Энди у «Норвич»ни аниқ режалар ва бошқача ёндашув билан АПЛда олиб қолишга уринади. Жамоа таркиби чакки эмас. Шундай экан, норвичликлар якунда «Бернли»нинг мавсум-2014|2015даги тақдирига юз тутишмаса керак. Бу жамоа ўшанда ортиқча харажат қилмай, АПЛда қолишга уринган, аммо омадсизликка учраганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz