Қайднома

Қидирув

«ЮВЕ» НИШОНИДА ИККИ ФУТБОЛЧИ

«ЮВЕ» НИШОНИДА ИККИ ФУТБОЛЧИ

  26.06.2019 13:34
  0
  369
«ЮВЕ» НИШОНИДА ИККИ ФУТБОЛЧИ

«Ювентус» «Аякс»дан Маттейс де Лигтни сотиб олиш ва озод агентга айланаётган Адриен Рабьони ўз сафига қўшиб олиш арафасида. Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатди. Турин клуби кейинги ҳафта мазкур икки футболчи жамоанинг янги аъзосига айланганини эълон қилиши мумкин. Таъкидланишича, «Юве» де Лигт ва Рабьо билан шартнома имзолаш бўйи­ча ишларни жадал суръатларда олиб боришга уринмоқда. Бозорда ушбу футболчилар учун рақобат даражаси бунга сабабдир. Хусусан, Италия чемпиони «ПСЖ»нинг Адриенга яхшироқ таклиф билан чиқиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

Қайд этилишича, Рабьо ўз агенти, яъни онасининг фойдасига молиявий талабларини юмшатган. Эндиликда у аввалги 10 миллион евродан фарқли ўлароқ, йилига 7 миллион сўрамоқда. Де Лигтнинг «Ювентус»даги йиллик маоши миқдори 12 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Бу «Барселона» таклиф қилганидан 5-6 миллион кўп. Италиялик таниқли мутахассис Фабио Капеллонинг фикрича, агар «Ювентус» Маттейс де Лигтни сотиб олса, муддатидан олдин чемпионга айланади. «Де Лигт — кучли ҳимоячи. Агар «Ювентус» уни сотиб олса, «А» серияда чемпионлик кураши тугайди. Биз ҳозирданоқ навбатдаги мавсум ҳақида ўйлайверишимиз мумкин. Де Лигт «Ювентус» учун «жекпот»дек гап. «Ювентус» бўлмаса, «Наполи» ва «Интер» чемпионлик учун курашиши мумкин. «Милан», «Рома» ва «Лацио»да эса муаммолар етарлича», - деди Капелло


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz