Қайднома

Қидирув

Одилни ортга суриш керак!

Одилни ортга суриш керак!

  28.06.2019 08:39
  0
  841
Одилни ортга суриш керак!

Миллий жамоамизнинг охирги ўртоқлик ўйинларидан қандай таассурот қолди? Яхши, чидаса бўлади. Қувонтирадиган жиҳатлар бор, лекин ташвишга соладиганлари ҳам. Мисол учун, ҳужумда Максим Шацких ва Александр Гейнрих ўрнини босадиган голеадор кўзга ташланмоқда, ниҳоят. ОК-2019да катта умид уйғотган Элдор Шомуродовни назарда тутяпман. Кўз тегмасин, унинг ҳаракатлари жуда яхши. Дилни хира қиладиган томони эса, ўйинни ўз елкасига оладиган чин етакчи кўринмаяпти. Ҳа, Одил Аҳмедов бор, лекин қанчалик оғир бўлмасин, тан олиш керак, у энди марказда олдингидек бутун жамоани олға бошлайдиган даражада эмас. Аниқроқ ифода этсам, Одил эндиликда жамоани ҳаракатга келтирувчи мотор вазифасини бажаролмаса керак. Шахсий фикримча, Эктор Купер олдидаги асосий масала айнан шу - майдон маркази учун муносиб етакчи топиш. Одил Аҳмедовга келсак, уни шунчаки, орқароққа суриш мақсадга мувофиқ. Зеро, бу йигит термамизга ҳали кўп наф беришга қодир, фақат энди ҳимояда. Германиялик Лотар Маттеус ёдингиздами? Менимча, Одил учун «Ўзбекистон Маттеуси» бўлиш вақти келяпти...

----------------------------------------------------

Юнусхон АСҚАРОВ, Косонсой шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz