Қайднома

Қидирув

Энг қимматбаҳоси- «Реал», энг "заргарона" таркиб эса «Ман Сити»ники...

Энг қимматбаҳоси- «Реал», энг "заргарона" таркиб эса «Ман Сити»ники...

  29.06.2019 01:48
  0
  555
Энг қимматбаҳоси- «Реал»,  энг

KPMG  аналитик компанияси Европа клублари баҳосини ўз ичига олган ҳисоботни тақдим этгач, бу борада турли саволлар юзага чиқди. «СЭ» нашри ҳам муҳокамалардан четда қолмай, мазкур таҳлил гуруҳи хулосаларини алоҳида ўрганди.


«МЮ» ўз позициясини бой берди

Клуб

Умумий нарх (млрд. евро)

Фарқ (2018 йил билан)

Фарқ (2016 йил билан)

1 (2).

Реал

3,224

+10 фоиз

+11 фоиз

2 (1).

МЮ

3,207

-1 фоиз

+10 фоиз

3 (4).

Бавария

2,696

+6 фоиз

+25 фоиз

4 (3).

Барселона

2,676

-4 фоиз

-3 фоиз

5 (5).

Манчестер

Сити

2,460

+14 фоиз

+52 фоиз

6 (7).

Челси

2,227

+26 фоиз

+53 фоиз

7 (8).

Ливерпуль

2,095

+33 фоиз

+65 фоиз

8 (6).

Арсенал

2,008

-4 фоиз

+21 фоиз

9 (10).

Тоттенхэм

1,679

+31 фоиз

+110 фоиз

10 (9).

Ювентус

1,548

+19 фоиз

+57 фоиз

 

«МЮ» суперклуб мақомини қачон қайтариб олади. KPMG компанияси баёноти анча жарангдор билдириш билан бошланади: «Реал» илк мартаЕвропанинг энг қимматбаҳо футбол клубига айланди!» Тўғри, бу KPMGнинг Европа футболи капиталига тааллуқли атиги 4-ҳисоботи эканлигини таъкидлаш зарур. Олдинги 3та ҳисоботда ҳам рўйхатни «Манчестер Юнайтед» бошқарганди. Бироқ энди рейтинг етакчиси янгиланди - «Қироллик клуби». Йил давомида Мадрид клубининг тан нархи 10 фоиз ошди. «МЮ» эса бу вақтда бироз арзонлашди. Натижа Испания клуби Англия вакилидан бироз ўзиб кетди.

Европанинг энг қимматбаҳо клублари

 «Барселона» маош тўловига кўп сарфлаяпти...

Ҳисобот устида ишлаган таҳлилчиларнинг хулосаларига кўра, энг қимматбаҳо клубларнинг кучли 10талигида янгилик йўқ. Яъни бир йил олдин илк 10та поғонани банд этган жамоалардан ҳеч бири пастга тушган эмас. Лекин ўзгариш бор, барибир - аксарият энг қимматбаҳо клубларнинг ўрни алмашган. «Барселона» - 3 йилдан буён бозор баҳоси пасаётган ягона клуб. KPMG таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бунга Каталония клубининг ҳаддан ташқари катта маош тўлови сабабдир. Дарҳақиқат, «Барселона»нинг бу борадаги харажати жуда баланд - клуб умумий даромадидан нақ 81 фоизини футболчилар маошига йўналтиряпти. Рейтингнинг кучли 10талигида жой олган ҳеч бир клубнинг маош тўлови кўрсаткичи бу қадар юқори эмас. Дейлик, иккинчи юқори кўрсаткич эгаси «Ювентус»да маош харажати даромаднинг 64 фоизига тенг. Лекин танганинг иккинчи томони шуки, «Барселона» операцион даромад миқдори ва ижтимоий тармоқлардаги обуначиларининг умумий сони бўйича биргина «Реал»дан орқада, холос. Хусусан,  «Манчестер Сити» ҳам бу борада ортда.

Европанинг маош тўлови энг катта клублари

 

 

Англия клублари кўп

Мамлакат

Клублар сони

Клублар

Англия

9

МЮ, Манчестер Сити, Ливерпуль,

Арсенал, Челси, Тоттенхэм, Эвертон,

Лестер, Вест Хэм

Испания

6

Барселона, Реал, Атлетико, Атлетик,

Севилья, Вильярреал

Италия

6

Ювентус, Интер, Милан, Наполи,

Рома, Лацио

Германия

3

Бавария, Боруссия Д., Шальке

Франция

3

ПСЖ, Монако, Лион

Туркия

2

Бешиктош, Галатасарой

Португалия

1

Бенфика

Голландия

1

Аякс

Шотландия

1

Селтик

Рейтинг тузишдаги асосий критерия - бу масса. Қўшимча қилинишича, бунда УЕФА коэффициентлар жадвалида кучли 50таликка кирган клублар кўрсаткичига эътибор қаратилган. Яна бир шарт шуки, клублар операцион даромад миқдори бўйича ҳам кучли 50таликда бўлишлари керак. Мисол учун, Россиянинг «Зенит» ва ЦСКА клублари ҳар икки критерияга тўғри келади, аммо 32та қимматбаҳо жамоа қаторига қўшилгани йўқ. Чунки якунда ҳар икки критерия бирлаштирилган. Диққатга сазовор томони, рейтингга кирган жамоалардан деярли 30 фоизи АПЛ вакилларидир. Ҳа, телекомпаниялар билан тузилган ақлга сиғмас даражадаги катта шартномалар инглиз клубларини Европа футбол бозорининг чўққисига олиб чиқди. KPMG ҳисоботида ҳам ушбу моддий қудрат яққол кўзга ташланади. Ҳар ҳолда, 32та энг қимматбаҳо клубдан нақ 9таси Англиядан. Қолаверса, АПЛнинг энг кучли 6та жамоаси ҳам юқори 10таликда. Қўшимчасига «Эвертон»«Лестер» ва «Вест Хэм» жамоалари ҳам элит рўйхатга тушди. Эслатиш ўринли, бу клублар кунланган мавсум Англия юқори дивизионида тегишлича 8-10-ўринларни эгаллади.

Европанинг энг қимматбаҳо клублари

Бельгияликлар барчадан қимматроқ...

Ҳисоботни тайёрлашда 32та қимматбаҳо клубнинг барча футболчилари трансфер суммаси ҳам инобатга олинган. Демак, KPMG таҳлилчиларининг баҳолашларига қараганда, бугунги кунда Неймар энг қимматбаҳо футболчидир - 229,1 миллион евро. Кейинги ўринлар Килиан Мбаппе (215 миллион евро) ва Лионель Месси (203 миллион евро)га тегишли. Энг қимматбаҳо клублар сафида Испания вакиллари кўп - 106 нафар футболчи (жами ўйинчиларнинг 14,3 фоизи). Лекин уларнинг трансфер суммаси ўртача ҳисобда 19,2 миллион еврога тенг. Бу кўплаб испанлар ҳали анча ёш эканликлари ва трансфер бобида юқори нуқтага чиқишмагани билан боғлиқ. Бельгияликлар сони эса анча кам - атиги 21 нафар. Фақат уларнинг деярли ҳар бири жуда қиммат. Хуллас, рейтингга тушган 32та жамоа сафидаги бельгиялик футболчиларнинг трансфер баҳоси ўртача ҳисобда 34,63 миллион еврога тенг.

32та қимматбаҳо клуб футболчилари мамлакатлар бўйича 

Энг қимматбаҳо таркиб

Клуб

Умумий нарх

(млрд. евро)

Ўртача нархи

(млн. евро)

Ўртача

ёши

1

Манчестер Сити

1,182

49,3

27,2

2

Барселона

1,111

48,3

27,5

3

Ливерпуль

1,038

47,2

27

4

Реал

0,958

41,7

26,6

5

ПСЖ

0,906

39,4

27

6

Тоттенхэм

0,876

38,1

27,4

7

МЮ

0,846

33,8

27,5

8

Челси

0,842

38,3

28,3

9

Атлетико

0,840

42

27,7

10

Ювентус

0,788

34,3

28,6

 

Кўпчилик билади, transfermarkt.де (!!!!) сайти доимий равишда жаҳон клублари таркиби баҳосини эълон қилиб боради. KPMG ҳам шуни ҳисоблаб чиқди, фақат ўз критериялари асосида. Лекин transfermarkt.де (!!!!) рейтингида бўлгани каби бунисида ҳам «Манчестер Сити» 1-ўринда қайд этилди. «Шаҳарликлар» клуби таркибнинг умумий баҳоси бўйича «Барселона» ва «Ливерпул»дан анча олдинда. Қизиғи, энг қимматбаҳо клубларнинг кучли 10талигига ҳам киролмаган «ПСЖ» бу рўйхатнинг 5-қаторида. Энг қимматбаҳолар рейтингида 3-ўринни банд этган «Бавария» аксинча, таркиб баҳоси бўйича кучли 10таликдан четда - 11-поғона.

Энг қимматбаҳо таркибга эга клублар

 

Мамлакат

Футболчилар

сони

Жами футболчиларга

нисбатан

Ўртача нарх

(млн. евро)

1

Испания

106

14,3 фоиз

19,2

2

Франция

74

10 фоиз

28,4

3

Англия

59

8 фоиз

27,3

4

Бразилия

53

7,2 фоиз

31,69

5

Италия

53

7,2 фоиз

17,35

6

Германия

40

5,4 фоиз

31,14

7

Аргентина

35

4,7 фоиз

27,8

8

Португалия

27

3,6 фоиз

22,53

9

Голландия

27

3,6 фоиз

17,79

10

Бельгия

21

2,8 фоиз

34,63

Хўжа АБДУЛРАҲМОН тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz