Қайднома

Қидирув

Аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гўзаллари (фотогалерея)

Аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гўзаллари (фотогалерея)

  29.06.2019 09:41
  0
  645
Аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гўзаллари (фотогалерея)

Францияда аёллар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионати айни қизғин палласига кирди. Аёллар ЖЧси - бу фақат турнир ёки кураш эмас, балки гўзаллик ва нафосат ҳамдир. Албатта, Франция-2019 мундиали ҳам ўйинларга янада чирой бағишлайдиган маҳорат соҳибалари ҳамда ҳурлиқолардан бенасиб қолмаган.

Алекс МОРГАН (АҚШ)

Америкалик футболчи клуб футболида «Олимпик Лион» шарафини ҳимоя қилади. У АҚШ термаси сафида Олимпиада-2012 ва жаҳон чемпионати-2015да ғалаба нашидасини сурган. ЖЧ-2011да эса кумуш медаль соҳибаси бўлди. Дарвоқе, Морган АҚШнинг 2012 йилги энг яхши аёл футболчисидир. У ўша йили жаҳонда ҳам энг яхши бўлиш (ФИФА талқини бўйича)га даъвогарлик қилганди.

Элин РУБЕНССОН (Швеция)

«Гётеборг» ярим ҳимоячиси - Швециянинг 4 карра чемпиони ва Олимпиада-2016 кумуш медали совриндори. Айтганча, ҳурлиқо Элин «Мальмё» клуби ҳимоячиси Филип Стенстрем маҳбубасидир.

Жулия ГВИНН (Германия)

«Бавария» клуби ва Германия терма жамоасининг янги умиди. Ярим ҳимояда ўйнайдиган Жулия чемпионатнинг энг ёш иштирокчиларидан биридир. У гуруҳ босқичи 1-туридада Хитой термаси дарвозасига гол урди.

Аслани КОСОВАРЕ (Швеция)

Швеция терма жамоасининг асли косоволик аъзоси. Олимпиада-2016 кумуш медали эгаси. Келиб чиқиши Болқон заминига тақалиши боисми, Асланини кўпинча швед футболининг чин афсонаси Златан Ибрагимович билан таққослашади.

Вивиан МИДЕМА (Голландия)

Лондоннинг «Арсенал» клубида тўп сураётган ҳужумчи вақтида «Бавария» сафида ўйнаб, Германиянинг икки карра чемпионига айланган. Вивиан ҳисобида яна Европа чемпионати-2017 олтин медали ҳам бор.

Эжени ЛЕ СОМЕР (Франция)

 «Олимпик Лион» клуби ва Франция термаси етакчиларидан бири. Эжени аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигасининг 2011 ва 2012 йиллар мавсумларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилгани билан мақтанишга ҳақли.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz