Қайднома

Қидирув

Икром, асло бўшашма ёки яна легионерларимиз хусусида

Икром, асло бўшашма ёки яна легионерларимиз хусусида

  02.07.2019 09:02
  0
  538
 Икром, асло бўшашма ёки яна легионерларимиз хусусида

Яна бир супергол. Миллий жамоамиз ярим ҳимоячиси Икром Алибоев Жанубий Корея футбол жамоатчилигини ҳайратлантиришда давом этяпти. Мамлакат чемпионати олий дивизиони 17-турида «Тэгу» дарвозасини чиройли зарба билан ишғол қилган ҳамюртимиз бу сафар «Сеул» учун яна бир супергол урди. У «Ульсан Хюндай»га қарши кечган уй учрашувининг 41-дақиқасида тўпни шу даражада айлантирдики, рақиб дарвозабони шунчаки, томошабин ролида қолди. Афсуски, 87-дақиқада алмаштирилган Алибоевнинг голи ғалаба учун етарли бўлмади - 2:2. Натижада «Сеул» турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олиш имкониятини кўкка совурди. Айни пайт пойтахт клуби ва «Чонбурк Моторс» ҳисобида 38тадан очко бор.  

Аҳмедов фаол. ОЧЛ чорак финалига йўл олган «Шанхай СИПГ» Хитой Суперлигаси 15-турида «Шенчжэн» меҳмони бўлиб, ягона гол эвазига ортга ғалаба билан қайтди. Ҳафта ўртасида ОЧЛ ўйинида тўлиқ вақт тўп сурган Одил Аҳмедов 90 дақиқа тиним билмай, «СИПГ» ғалабасига сезиларли улуш қўшди. Шанхайликлар ушбу ғалабадан кейин очколар бўйича пешқадам - «Пекин Гуоан»га нисбатан яқинлашиб олишди. Ҳозирда икки жамоани атиги 2 очко ажратиб турибди (39га 37). Япониядаги легионерларимиз - Фозил Мусаев («Жубило Ивата»), Достон Турсунов («Ямагучи») ва Забиҳилло Ўринбоев («Ямагата») эса якунланган ҳафта майдонга тушишгани йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz