Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ клублар олдида, клублар эса энг камида мухлислар олдида ҳисобдор бўлсин!

ЎзПФЛ клублар олдида, клублар эса энг камида мухлислар олдида ҳисобдор бўлсин!

  03.07.2019 10:28
  0
  426
 ЎзПФЛ клублар олдида, клублар эса энг камида мухлислар олдида ҳисобдор бўлсин!

9 июль куни футболимиз оламида трансфер бозори очилади. Бу бозор аввалгиларидан катта фарқ қилиши керак (аслида). Чунки мавсум аввалида клублар ЎзПФЛ томонидан тақдим этилган шартномалардан фойдаланган.

Шартномалар ҳам клублар, ҳам футболчилар ҳуқуқларини бироз бўлса-да тартибга солади. Бунгача футболчи исталган вақтда клубдан кетиб қолган ёки клуб истаган вақтда футболчини кўчага ҳайдаган ҳолатлар биз учун оддий ҳол эди.

Биз истаётган жиҳат — ЎзПФЛ клублар олдида, клублар эса энг камида мухлислар олдида ҳисобдор бўлсин. Мадомики, футболчи билан шартнома тузилдими, бу шартнома ҳар икки томон учун энг устувор объект бўлиши шарт. Агар футболчи шартнома якунланмай туриб жамоасини ўзгартираётган бўлса, биринчи клуб бу трансфердан пул ишласин, чунки клуб шартнома асосида мана шу футболчи учун маълум миқдорда чиқим қилган. Бу охир-оқибат клубларни шартнома тузишдан олдин етти ўлчаб бир кесишга, футболчиларни эса тузилган шартномаларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга олиб бориши керак. Молиявий фейр-плейда футболчилар қўнимсизлигига қисман барҳам бериш, шартномалар устуворлигини таъминлаш, клубларнинг ва ниҳоят ўзи пул топиши каби масалалар кўзда тутилган. Бирор мураббий ишдан олинса, у кейинги клубига 10 нафар футболчисини эргаштириб кетиши керак эмас. Чунки бу футболчилар мураббий билан эмас, клуб билан шартнома имзолаган.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz