Қайднома

Қидирув

Лионель Скалони: «Америка кубогидаги ҳакамлик ҳақида ғалати ҳислар пайдо бўлди»

Лионель Скалони: «Америка кубогидаги ҳакамлик ҳақида ғалати ҳислар пайдо бўлди»

  07.07.2019 16:44
  0
  317
Лионель Скалони: «Америка кубогидаги ҳакамлик ҳақида ғалати ҳислар пайдо бўлди»

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Америка кубоги-2019 мусобақасида 3-ўрин учун Чилига қарши ўйиндаги ҳолат ҳақида фикр билдирди.

Ўйиннинг 37-дақиқасида Месси ва Медель ўртасида жанжал келиб чиққан ва ҳар икки футболчи майдондан четлатилган эди.

«Менда мусобақадаги ҳакамлик ҳақида ғалати ҳислар пайдо бўлди. Бу мусобақада VARдан фойдаланиш қоидаларини тушунмай қолдим. Ҳакамлар ундан қандай фойдаланишни билмайдилар. Улар турли фикрлар ўртасида қолдилар. Бу нарса ҳакамларнинг бу тизимдан қандай фойдаланишни билмасликларини англатади.

Такрорий лавҳани кўрдим ва ҳакамнинг нима қилганини тушунмадим. Бу вазиятда VAR унинг қарорига таъсир қилмагани ғалати. Бу ҳолатда у четлатишларни бекор қилиши керак эди», - дейди Скалони.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz