Қайднома

Қидирув

Легионерларимизда нима гаплар?

Легионерларимизда нима гаплар?

  09.07.2019 02:18
  0
  516
Легионерларимизда нима гаплар?

Қимматли йўқотиш. Таркибида ҳамюртимиз Икром Алибоев тўп сураётган «Сеул» клуби Жанубий Корея элит лигаси 19-тури доирасида «Гангвон»га қарши ўйнаб, қимматли 2 очкони бой берди. қизиқарли тус олган учрашув 2:2 ҳисобида тугади. Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси пойтахтликлар сафида 90 дақиқа ҳаракатланиб, жамоасининг иккинчи голига ҳаммуалифлик қилди. «Сеул» айни пайт 39 очкога эга ва мусобақа жадвалида 3-поғонани банд этиб турибди. Пешқадам - «Чонбук Моторс» ҳисобида эса 41 очко бор. 

Муҳим ғалаба. Хитой Суперлигаси 16-тур учрашувлари ортда қолди. Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов клуби - «Шанхай СИПГ» бу сафар «Шанхай Шенхуа»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида устун келди. Ҳамюртимиз мазкур ўйинда жамоасининг бошланғич таркибдан жой олди ва 84-дақиқагача тўп суриб, якунда ўз ўрнини бразилиялик Элкесонга бўшатиб берди. Шу билан «Шанхай СИПГ» очколари сони 40тага етди. Шанхайликлар ҳамон турнир жадвали пешқадами «Пекин Гуоан»ни изма-из таъқиб қилишмоқда. Ўртадаги фарқ 2 очкога тенг.

Шомуродовдан «дубль». «Ростов» Париматч Премьер кубоги доирасида ЦСКАга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборли томони, Ростов жамоасининг ҳар икки голига ҳамюртимиз Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Учрашув якунлангач, терма жамоамиз ҳужумчиси ўз таассуротлари билан ўртоқлашди: «Ниманинг эвазига ЦСКА дарвозасига 2та гол урдим? Барчаси - машғулотлар самараси. Ҳаракатларнинг ўйинда ҳам ўхшаётгани - ажойиб. Дарвоқе, гол уриш четдан кўринганидек осон эмас». Ростовликлар якшанба куни эса Германиянинг «Ганновер» клуби билан назорат ўйини доирасида куч синашишди. 1:2 ҳисобида якунланган баҳсда ҳам Шомуродов асосий таркибдан жой олди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz