Қайднома

Қидирув

Фелиш трансфери наҚд

Фелиш трансфери наҚд

  08.07.2019 19:19
  0
  291
Фелиш трансфери наҚд

«Бенфика»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жоау Фелиш фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради. Мадрид клуби 19 ёшли футболчи билан 7 йиллик шартнома тузганини эълон қилди. У янги клубида йилига 3,5 миллион евро миқдорида маош олади. «Атлетико» ёш иқтидор трансфери учун 126 миллион евро тўлайди: дастлаб 30 миллион, кейин 6 йил давомида 96 миллион.

Фелиш Мадриддаги дебют мавсумида 7-рақам остида тўп суради. 2014 йилдан буён клубнинг 7-рақамли либоси ҳужумчи Антуан Гризманнга тегишли эди. Энг қизиғи, клуб расмий сайтида 7-рақам остида ўйнаган «Атлетико» афсоналари сифатида Уфарте, Диего Форлан ва Маноло эътироф этилдию, Гризманн ҳақида ҳеч нарса ёзилмади. Ваҳоланки, дейлик, Форлан 2007-2011 йилларда 96та гол урган бўлса, Гризманн сўнгги 5 мавсумда жамоа сафида рақиблар дарвозасини 133 бора нишонга олди.

Фелишга келсак, у жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчилари рўйхатида 4-ўринга кўтарилди. Ундан юқорида Неймар (222 млн.), Килиан Мбаппе (180 млн.) ва Филиппе Коутиньо (145 млн.) бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz