Қайднома

Қидирув

Роббен фаолиятига нуқта қўйди

Роббен фаолиятига нуқта қўйди

  09.07.2019 17:21
  0
  350
Роббен фаолиятига нуқта қўйди

Голландиялик вингер Арьен Роббен самарали фаолиятига якун ясаганини эълон қилди. «Охирги бир неча ҳафта давомида жуда кўп ўйладим. «Бавария» сафида охирги марта майдонга тушганимдан кейин якуний тўхтамга келиш учун маълум вақт обдон ўйлаб кўришим керак эди. Мана, барчасини тарозига солиб, профессионал футболчилик фаолиятига нуқта қўйишни лозим топдим. Буҳаётим давомидаги энг мураккаб қарор, шубҳасиз. Чунончи, хулоса чиқаришда ақлим ва кўнглим бир-бирига қарши бўлди. Бир томонда - футболга нисбатан муҳаббат ва «Ҳамон ҳаммаси қўлингдан келади» қабилидаги ишонч. Иккинчи томонда - энди ҳаммаси ўзим истагандек силлиқ кечмаслигию, жароҳат нималигини билмайдиган 16 ёшли йигитча эмаслигимни эслатувчи реаллик...», - деди Роббен Ziggo Sport нашрига берган интервьюсида. У 19 йиллик фаолияти давомида «Гронинген», ПСВ, «Челси», «Реал» ва «Бавария» жамоаларида тўп сурди. Умуман, 35 ёшли ярим ҳимоячи клуб футболида 606та ўйинда майдонга тушиб, 210та гол урди. Асосий факт - Роббен фаолияти давомида нақ 29та соврин ютди. Жумладан, Германия чемпионатида  8 марта зафар қучди, шунингдек, Англияда 2 бора, Испания ва Голландияда эса 1 мартадан чемпионликка эришди. 2013 йили эса «Бавария» сафида Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди. Арьеннинг Голландия терма жамоасидаги статистикаси ҳам чакки эмас: 96та ўйин, 37та гол, ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014нинг тегишлича кумуш ҳамда бронза медали.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz