Қайднома

Қидирув

Баҳодир Аҳмедов: "ОЧ-2020 саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик олиб бормоқчимиз"

Баҳодир Аҳмедов: "ОЧ-2020 саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик олиб бормоқчимиз"

  09.07.2019 21:56
  0
  326

Жорий йилнинг октябрь ойида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мазкур баҳсларга ҳозирлик жараёнини бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ЎФА расмий сайтига йиғин, саралаш баҳсларига режалар, шунингдек терма жамоага янги жалб этилган ёш футболчилар ҳақида гапириб берди.

- Келаси йили футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Октябрда эса Осиё чемпионати-2020га саралаш баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади. 1 июлдан бошлаб илк йиғинга киришдик. Йиғинга аслида кўпроқ футболчи жалб этиш ниятида эдик. Лекин 7-18 август кунлари Таиландда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади. Унда АГМК клубининг ҳам иштирок этиши инобатга олиниб, АГМК клуби аъзоларига ўз клуби сафида қитъа биринчилигига тайёргарлик кўриш имконияти тақдим этилди.




Йиғинда эса асосан терма жамоага номзод бўлган ва яқин вақт ичида миллий терма жамоанинг ўзаги бўлиши кутилаётган ёшлар иштирок этмоқда. Футзалчилар миллий чемпионатимизда иштирок этаётган турли жамоалардан жалб этилган. Ҳозирча ушбу ёш футзалчиларнинг ҳаракатларини кузатиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш устида ишлаяпмиз. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида олиб бориляпти. 26 июль санасига қадар машғулотлар ўтказамиз.
25 июль куни саралаш баҳсларига қуръа ташланади. Рақибларимиз ва қайси санада қайси терма жамоа билан ўйин ўтказишимизни билиб оламиз. Биз баҳс олиб борадиган ҳар бир терма жамоа ўйинларини албатта ўрганиб борамиз. Қитъа чемпионати саралашига пухта ҳозирлик олиб бориш ниятидамиз. ЎФА томонидан биз тақдим этган режалар қўллаб-қувватланиб, зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Мақсадимиз – саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни ҳам хушнуд этиш. Ўзбекистон футзал бўйича доим қитъада етакчилар қаторида бўлиб келган. Ушбу мавқени сақлаб қолиш ва унга муносиб бўлишга интиламиз, - дея таъкидлади мутахассис. 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz