Қайднома

Қидирув

Ибра Ирбага айланганида...

Ибра Ирбага айланганида...

  10.07.2019 08:24
  0
  366
Ибра Ирбага айланганида...

МLSнинг  23-туридан ўрин олган «Лос-Анжелес Гэлэкси» - «Торонто» ўйинида кутилганидек, мезбон жамоа ғалаба қозонди (2:0) ва Ғарбий конференция турнир жадвалидаги мавқеини сақлаб қолди - 2-ўрин. Лекин бу учрашув тушунарсиз хатолик туфайли муҳокама марказига тушди. Аниқроқ айтсак, «Гэлэкси»нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович бошқа фамилия остида майдонга тушди - Ирбагимович (Irbahimovic). Клубни экипировка билан таъминловчи фирманинг катта хатоси. Буюк Ибра эса Ирбага айланиб қолганига парво қилмай, «дубл»га эришди. Хуллас, у бош қаҳрамонга айланди - ҳар томонлама!

Ўйиндан кейин «Твиттер» тармоғи турли скриншот ва ҳазиллар билан тўлиб кетди:

- Қаранг, лигамизда янги футболчи пайдо бўлибди...

- У чакки эмас. Тўғри, ўйин иловаларида бу футболчини қидириб овора бўлманг.

- Бу AliExpressга футболка буюртма бериш оқибати...

- «Гэлэкси»нинг швециялик янги ўйинчиси дебютини «дубль» билан безади.

- Ибрагимовични ижара асосида таклиф этиш мумкинми? Ахир «Гэлэкси»да энди Ирбагимович ҳам бор-ку («МЮ» мухлиси изоҳи).

- Эрталаб кимнидир ишдан бўшатишади. Фақат агар Ибра унга биринчи бўлиб етиб бормаса...

Залтан, узр, Златаннинг ўзи учрашувдан сўнг ушбу хатолик юзасидан қисқача гапирди: «Форма тайёрлаш билан шуғулланган йигитлар Мустақиллик кунини зўр нишонлаган кўринишади. Лекин бу борада сиқилишимга ҳожат йўқ. Ахир атрофда ҳамма кимлигимни жуда яхши билади». Златан кейинроқ ижтимоий тармоққа сув идиши қопқоғини оёқ зарбаси билан очгани тасвирланган видеоёзувни қўйди. Бу ҳам Ибранинг ўзига хос жавобими?

Златан Ибрагимович «Торонто» дарвозасини 76 ва 89-дақиқаларда нишонга олди. Шу билан 37 ёшли фахрийнинг жорий чемпионатдаги голлари сони 13тага етди. 15та ўйин учун 13та гол - чакки эмас, тўғрими? Хуллас, Златан айни пайт MLS тўпурарлари рўйхатида мексикалик Карлос Вела (17та гол)дан кейин иккинчи бўлиб турибди. 3-ўриндаги Уэйн Руни ҳисобида 10та гол бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz