Қайднома

Қидирув

"Локо" расман Остон Ўринов трансферини эълон қилди!!!

"Локо" расман Остон Ўринов трансферини эълон қилди!!!

  11.07.2019 09:15
  0
  515

"Локомотив" "Навбаҳор"дан Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилди. "Остон Ўрунов - «Локомотив» футболчиси! Ёш умидли ярим ҳимоячилардан бири Остон Ўрунов «Локомотив» ПФК билан шартнома тузди.

Шу йил 19 ёшни қарши оладиган футболчи бунгача «Навбаҳор»да тўп тепиб келаётганди, бундан буён у «темирйўлчилар» шарафини ҳимоя қилади. Остон Ўрунов кечаги машғулотда жамоа аъзоларига таништирилди ва «Локо» сафида илк машғулотини ўтказди. 

Маълумот учун, Остон Ўрунов 2000 йилнинг 19 декабрь куни туғилган. 2017-2019 йиллар давомида «Навбаҳор» таркибида ҳаракат қилиб, Ўзбекистон чемпионати доирасида 51 та учрашувда майдонга тушган. 

Шу ўринда Остонга «Локомотив» оиласига хуш келибсан деб қоламиз ва «темирйўлчилар» сафидаги фаолиятига омад тилаймиз", деб ёзилади расмий баёнотда.

TAS-IX эмас

 


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz