Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси «Металлург U-21» билан ўйин ўтказди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси «Металлург U-21» билан ўйин ўтказди

  12.07.2019 22:19
  0
  421
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси «Металлург U-21» билан ўйин ўтказди

Ноябрда U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур йиғин доирасидаги дастлабки назорат учрашувини ўтказди. Унда терма жамоамизга «Металлург U-21» жамоаси рақиблик қилди. Ўйин «Бунёдкор» академияси майдонида ташкил этилди. Қизиқарли тарзда кечган учрашувда бекободликлар Маҳмуд Қудратуллаев томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонишди.

ЎЗБЕКИСТОН Ё.Т.Ж. – «МЕТАЛЛУРГ U-21» 0:1

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев.

Гол: Маҳмуд Қудратуллаев (14).

Ўзбекистон ё.т.ж: Мўминмирзо Қодиров, Элдор Бегимов, Жавоҳир Жўраев, Шохжаҳон Султонмуродов, Достон Турсунов, Улуғбек Акназаров, Даврон Анваров, Музаффар Олимжонов, Отабек Жўрақўзиев, Бўронбек Мирзасалимов, Бобур Сабиров.

Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Хуршид Убайдуллаев, Аслиддин Тоштемиров, Абдурауф Бўриев, Асилбек Обидов, Абдуллоҳ Ғайбуллоев, Асилбек Қаюмов.

Иккинчи ўйинда эса терма жамоамизга Тожикистоннинг «Ҳўжанд» клуби рақиблик қилади. Мазкур баҳс 15 июль куни Бекободда бўлиб ўтади. Йиғин доирасидаги охирги учрашув эса 17 июль санасида ТТЙМИ стадионида «Локомотив» билан ташкил этилади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ўқув-машғулот йиғини 18 июль санасига қадар давом этади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz