Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов: “Пахтакор” Россия премьер лигасида яхши ўйин кўрсатган бўларди“

Элдор Шомуродов: “Пахтакор” Россия премьер лигасида яхши ўйин кўрсатган бўларди“

  13.07.2019 21:22
  0
  491
Элдор Шомуродов: “Пахтакор” Россия премьер лигасида яхши ўйин кўрсатган бўларди“

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов Россия премьер-лигасини қандай кучайтириш мумкинлиги бўйича фикрларини айтди. У ЦСКА президенти Евгений Гинернинг РПЛга минтақадаги бошқа давлат клубларини ҳам қўшиш фикрини “қизиқ таклиф” деб атаган.

Шомуродов: “Пахтакор” Россияда яхши ўйин кўрсатган бўларди“

“Ростов” футбол клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия сайтларидан бирига интервью берди.

Интервью давомида унга Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон клубларининг Россияда премьер-лигасига қўшилиши ҳақида таклифга муносабати сўралган.

Қизиқ таклифга қизиқ жавоб

Элдор Шомуродов “бу қизиқ таклиф эканлиги, ”Пахтакор“ каби клуб РПЛда ўзини етарли даражада яхши кўрсата олиши мумкинлигини” айтган.

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни таққослади.
- Менга Роналдудан кўра кўпроқ Месси ёқади. Ҳозирда бу икки футболчининг дунёдаги энг кучлилар дея эътироф этилаётганлиги адолатли, аммо меҳнат ва истеъдоддан бирини танлашга тўғри келаси мен иккинчисини танлайман, - дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Зенит" ҳужумчиси Артём Дзюбанинг Англияга йўл олиши имкониятини баҳолади.
"Дзюба 30 ёшида Англияда ўйнайдими? Нима учун йўқ? Тўғри, у энди ёш эмас, лекин бошқа тарафдан Артёмда Европа чемпионатларида ўйнаши учун етарлича тажриба бор. Мен Англияда ўзимни синаб кўриш вариантини танлаган бўлардим. Фикримча, АПЛ — Европада энг кучли чемпионат", - дея Шомуродовнинг сўзларини келтиради RT нашри.

Эслатиб ўтамиз, "Ростов" бугун Россия чемпионати 1-тур доирасида "Оренбург"га қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади.

Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 1995 йилда Термизда туғилган. Ҳужумчи 2014 – 2015 йилларда “Машъал”, 2015 – 2017 йилларда “Бунёдкор”, 2017 йилдан “Ростов” клубининг аъзоси ҳисобланади. “Ростов” таркибида 44 ўйинда майдонга тушган ва 13 гол муаллифи бўлган. 2015 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 35 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол урган.


Манба: russian.rt.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz