Қайднома

Қидирув

Погбанинг нархи 200 миллион еврога кўтарилди

Погбанинг нархи 200 миллион еврога кўтарилди

  14.07.2019 22:44
  0
  382
Погбанинг нархи 200 миллион еврога кўтарилди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби яримҳимоячи Поль Погбанинг нархини 200 миллион еврога кўтариб қўйди. Бу ҳақида Mirror нашри хабар бермоқда.

Манбанинг қўшимча қилишича, 26 ёшли футболчининг агенти Мино Райоланинг баёнотидан сўнг «МЮ» раҳбарияти шу қарорга келган. Агент манчестерликлар Погбанинг кетиш истагини анчадан буён билишларини , шунингдек, ўз мижозининг ҳаракатларида ҳеч қандай муҳокамага ўрин йўқ деб айтган.

Аввалроқ, «МЮ» Погбани 170 млн еврога сотишга тайёрлиги хабар қилинган. Унга «Реал» ва «Ювентус» даъвогарлик қилмоқда. Натижада «Кекса синьора» курашдан чиқди, «Реал» эса франциялик учун 130 млн евродан ошиқ тўламоқчи эмас.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz