Қайднома

Қидирув

"Локомотив" Азизбек Ҳайдаров ва Тимур Кападзега омад тилайди

"Локомотив" Азизбек Ҳайдаров ва Тимур Кападзега омад тилайди

  16.07.2019 12:12
  0
  357

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлади ва тез орада янгиланган ЎФАда иш бошлайди. Бизга маълум бўлишича, Азизбек Ҳайдаров ЎФА Терма жамоалар бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб боради. "Локомотив"да 7-рақамда ўйнаган футболчи жамоамизни тарк этди. 

Шунингдек, биринчи даврада "Локомотив" U-21 ёшлар жамоасига устозлик қилган Тимур Кападзе ҳам "темирйўлчилар" билан хайрлашди. Эндликда Кападзе мураббийлик фаолиятини бошқа жойда давом эттиради. Фурсатдан фойдаланиб "Локомотив" клуби ривожига ўз ҳиссасини қўшган Азизбек Ҳайдаров ва Тимур Кападзенинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

"Локомотив" матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz