Қайднома

Қидирув

Ёшларимиз йиғин доирасидаги охирги ўйинда “Локомотив U-21”ни мағлуб этишди

Ёшларимиз йиғин доирасидаги охирги ўйинда “Локомотив U-21”ни мағлуб этишди

  18.07.2019 09:12
  0
  325
Ёшларимиз йиғин доирасидаги охирги ўйинда “Локомотив U-21”ни мағлуб этишди

Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказди.
Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8 июлдан Тошкентда йиғинга киришган эди. Бош мураббий терма жамоа ўзагини шакллантириш ва терма жамоага номзод футболчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида ушбу йиғинга жами 30 нафар футболчи чақиришга қарор қилди.

Йиғин мобайнида 3 та назорат учрашуви ўтказилиши ҳам кўзда тутилган эди. Бугун сўнгги ўйин ўтказилди. Унда терма жамоамизга “Локомотив U-21” жамоаси рақиблик қилди. Қизиқарли кечган ўйинда ёшлар терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 
Синов-назорат учрашуви

Ўзбекистон ё.т.ж. – “Локомотив U-21” 2:1

Голлар: Иброҳим Ибрагимов (49), Ҳусаин Норчаев (87) – Иброҳим Ғанихонов (20). 

Ўзбекистон ё.т.ж: Амал Шавкетов, Алибек Давронов, Жовоҳир Жўраев, Саидазамат Мирсаидов, Хуршид Убайдуллаев, Бекзод Шамсиев, Иброҳим Ибрагимов, Диёр Ҳолматов, Абдулазиз Абдусаломов, Асилбек Обидов, Алишер Одилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Мўминмирзо Қодиров, Элдор Бегимов, Достон Турсунов, Улуғбек Акназаров, Ҳусаин Норчаев, Тоҳир Рафаелов, Бобур Собиров, Асилбек Қаюмов, Миржалол Мирзаев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Ислом Абдуллахонов. 

 Мазкур ўқув-машғулот йиғини эртага ўз ниҳоясига етади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz