Қайднома

Қидирув

ДЕНИСОВ СОБИҚ ЖАМОАСИГА ҚАРШИ

ДЕНИСОВ СОБИҚ ЖАМОАСИГА ҚАРШИ

  18.07.2019 14:27
  0
  355
ДЕНИСОВ СОБИҚ ЖАМОАСИГА ҚАРШИ

Россия чемпионатида 1-турнинг сўнгги ўйинида «Локомотив» «Рубин» билан ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 66-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук ҳисобни очди. Гол урилган дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Хвича Кварацхелия ўн дақиқа ўтиб собиқ клуби дарвозасини ишғол этди ва ҳисобни тенглаштирди. Мазкур ўйин ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисовнинг «Рубин»даги дебют учрашуви бўлди. У собиқ жамоаси «Локо»га қарши тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. 23-дақиқада Денисов ўз жарима майдонида Рифат Жемалетдиновга нисбатан ўйин қоидасини бузган деб топилди ва пенальти белгиланди. Бироқ Алексей Миранчукнинг 11 метрли нуқтадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайт­ди. Шунингдек, Виталий 82-дақиқада сариқ карточка ҳам олди. Мазкур учрашувда «РЖД Арена»га йиғилган «Локомотив» мухлислари жамоанинг собиқ аъзоси Виталий Денисовга атаб баннер тайёрлашди. Унда «Барчаси учун раҳмат сенга, Виталий Денисов», сўзлари ёзилганди. Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳимоячи 2013 йилда Украинанинг «Днепр» клубидан москваликлар сафига келиб қўшилганди. Шу вақт оралиғида Виталий жамоа билан Россия чемпионлигини ва икки бора мамлакат кубогини қўлга киритди. Денисов ўтган мавсумни ижара асосида «Крилья Советов»да ўтказди ва жорий йилнинг ёзида эркин агент сифатида қозонликлар аъзосига айланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz