Қайднома

Қидирув

ҲАЙДАРОВ ФАОЛИЯТИНИ ЯКУНЛАДИ

ҲАЙДАРОВ ФАОЛИЯТИНИ ЯКУНЛАДИ

  18.07.2019 18:22
  0
  401
ҲАЙДАРОВ ФАОЛИЯТИНИ ЯКУНЛАДИ

«Локомотив» ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлади ва тез орада ЎФАда иш бошлайди. Бу ҳақда «Локомотив» матбуот хизмати хабар тарқатди. Маълум қилинишича, 34 ёшли Ҳайдаров ЎФА Терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозимини эгаллайди.

Маълумот ўрнида: Азиз Ҳайдаров профессионал фаолиятини 19 ёшида айнан «Локомотив»да бошлаган (2004-2007). Шундан сўнг «Бунёдкор» (2007-2011, 2018) ҳамда БААнинг икки клуби - «Ал-Шабаб» (2011-2017) ва «Ажман» (2017-2018)да ўйнади. У шу мавсум бошида «Локомотив»га қайтганди. Уч карра Ўзбекистон чемпиони (2008-2010) ва икки карра мамлакат кубоги соҳиби (2008, 2010) саналувчи хавбек миллий жамоа сафида 86та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz