Қайднома

Қидирув

Қибрайдаги назорат ўйини охирига етмай қолибди

Қибрайдаги назорат ўйини охирига етмай қолибди

  18.07.2019 22:03
  0
  489

18 июль куни Тошкент вилоятининг Қибрай шаҳрида Термизнинг «Сурхон» ва Бекободнинг «Металлург» клублари ўртасида назорат ўйини ўтказилди.

Аниқроғи, беллашув охирига етмай қолди. «Сурхон» матбуот хизмати хабарига кўра, ўйиннинг 16-дақиқасидан бошлаб ҳар иккала жамоа майдонда қўпол ва қалтис ҳаракат қила бошлаган. 23-дақиқада эса бош ҳакам бир йўла 3 футболчига - Камолиддин Тожиев, Шавкат Муллажонов (иккаласи ҳам «Металлург») ва Владимир Бубаньяга («Сурхон») қизил карта кўрсатган. Аммо бу билан футболчиларнинг эҳтирослари жиловланмаган.

Натижада, ҳар иккала жамоа мураббийлари ўзаро келишувга асосан ўйинни тўхтатишга қарор қилишган.

Суперлига 13 туридан сўнг «Сурхон» 21 очко билан жадвалда 6-ўринни, «Металлург» эса 14 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

Назорат ўйини
18 июль, Қибрай
СУРХОН (Термиз) – МЕТАЛЛУРГ (Бекобод) 0:0
Ўйин 35-дақиқада тўхтатилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz