Қайднома

Қидирув

Қўним билмас футболчи: 33 марта клуб алмаштирди-я...

Қўним билмас футболчи: 33 марта клуб алмаштирди-я...

  20.07.2019 10:12
  0
  358
Қўним билмас футболчи: 33 марта клуб алмаштирди-я...

11 июль куни Себастьян Абреу Уругвайнинг «Бостон Ривер» клуби билан шартнома имзолади. Мазкур келишувнинг қизиқ томони шундаки, ушбу футболчи шу тариқа фаолиятида 33-марта жамоа алмаштирди. Натижада Абреу мутлақ дунё рекордини ўрнатиб, ўзининг ярим йил аввалги кўрсаткичини янгилади. 2019 йилнинг январида у Чилининг «Магальянес» клубидан Бразилиянинг «Риу Бранку» жамоасига ўтиб, ўзининг 32-трансферини расмийлаштирганди.

42 ёшли уругвайлик форвард Себастьян Абреу тасаввур қилинганидек машҳур эмас, аслида. Фаолиятининг чўққисида у ўз миллий жамоасининг муҳим аъзоларидан эди. ЖАРда ўтказилган жаҳон чемпионатида Себастьян Гана қарши кечган чорак финал учрашуви қаҳрамонларидан бири бўлган. Пенальтилар сериясида у ҳал қилувчи голни урган. Уругвай термасида 70та ўйин ўтказиб, 26та тўп киритгани ҳолда миллий жамоанинг энг яхши тўпурарлари сафига қўшилган. Клубларда ҳам унинг кўрсаткичлари чаккимас. 272та учрашувда 101та гол расмийлаштирган.

Себастьян Абреунинг биографияси билан танишганларда «У телбами?» қабилида савол туғилиши мумкин. Унинг тез-тез клуб алмаштиришига нима сабаб бўлганини тушуниш қийин. Футболчининг ўзи бу ўтишларни изоҳламаган. Аммо трансферлар бор жойда агентлар ҳам фойда кўришади. Эҳтимол, форварднинг қўнимсизлигига шу сабаб бўлгандир?! «Трансфермаркт» маълумотларига кўра, Абреу тўп сурган клубларнинг уругвайлик футболчини сотишдан кўрган умумий даромади 14,4 млн. еврони ташкил этган. Ушбу суммадан агентларга қанча теккани номаълум, аммо ўртачилар қуруқ қолишмагани аниқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz