Қайднома

Қидирув

АПЛ: ИСТЕЪФОГА ЧИҚИШ РЕЙТИНГИ ёки 1-номзодлар - Сульшер ва Лэмпард

АПЛ: ИСТЕЪФОГА ЧИҚИШ РЕЙТИНГИ ёки 1-номзодлар - Сульшер ва Лэмпард

  21.07.2019 10:23
  0
  377
АПЛ: ИСТЕЪФОГА ЧИҚИШ РЕЙТИНГИ ёки 1-номзодлар - Сульшер ва Лэмпард

Англияда негадир кечаги афсоналарга унча ишонишмаяпти. Ҳеч қайси чемпионатда мураббийларни АПЛдаги каби тез-тез ишдан ҳайдашмаса керак. Тўғри, ўтган мавсум истеъфо бобида анча сокин кечди - атиги 6 нафар мураббий (шундан икки нафари «Фулхэм»да) чемпионат давомида ўз ваколатини топширди. Лекин мавсум-2017|2018да 10 нафар коуч ишдан айрилганди, ундан олдингисида клублар 8 нафар мутахассисга муддатидан олдин жавоб берган. Қисқаси, АПЛнинг мураббийлар истеъфосига боғлиқ масаласи ҳам мухлисларда катта қизиқиш уйғотади. Шунинг учунми, Британия матбуоти, қолаверса, интернетда янги мавсум давомида кимда истеъфога чиқиш коэффициенти қанча эканлиги мавзусида мақолалар жуда кўп. Хусусан, ODDSBible ҳам бу борада махсус рейтинг тузиб, ишдан ҳайдалишга асосий «даъвогар»ларни алоҳида ажратиб кўрсатди.

 

ODDSBible таҳлилига кўра, «МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ва «Челси» бошқарувини қўлга олган яна бир афсона - Франк Лэмпардда бу борадаги «имконият» қолганларникидан кўпроқ - 6га 1 коэффициент. Грэм Поттер («Брайтон»)нинг мавсум давомида ишдан айрилиши эҳтимоли эса 7га 1 коэффициенти даражасида баҳоланди. Албатта, ODDSBible ушбу рейтингни шакллантиришда кўплаб жиҳатларни эътиборга олган. Бунга алоҳида тўхталиб ўтиш шарт эмасдир. Шунчаки, рейтингнинг тўлиқ шакли билан танишиб чиқиш қизиқарли бўлса керак.

АПЛ: истеъфога чиҚиш «имконияти»

катта мураббийлар

Оле-Гуннар Сульшер («МЮ») - 6|1 коэффициент

Франк Лэмпард («Челси») - 6|1 коэффициент

Грэм Поттер («Брайтон») - 7|1 коэффициент

Крис Вайлдер («Шеффилд Юнайтед») - 10|1 коэффициент

Мануэль Пеллегрини («Вест Хэм») - 12|1 коэффициент

Марку Сильва («Эвертон») - 14|1 коэффициент

Хави Грасия («Уотфорд») - 14|1 коэффициент

Ральф Хазенхюттль («Саутгемптон») - 16|1 коэффициент

Даниэль Фарке («Норвич») - 16|1 коэффициент

Унаи Эмери («Арсенал») - 20|1 коэффициент


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz