Қайднома

Қидирув

Тео Эрнандес: «Милан»да катта ўсишга эришишим мумкин»

Тео Эрнандес: «Милан»да катта ўсишга эришишим мумкин»

  20.07.2019 23:13
  0
  325
Тео Эрнандес: «Милан»да катта ўсишга эришишим мумкин»

«Милан» клуби ҳимоячиси Тео Эрнандес янги жамоасидаги таасуротлари билан ўртоқлашди ва «Реал» борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

«Мени бу ерда жуда яхши кутиб олишди, бундан бахтлиман. Хотиржамман ва «Милан»да кўплаб ўйинлар ўтказишга умид қилиб қоламан.

Мен учун Мальдини – барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси. Биз у билан Ибицада кўришдик ва мен унга «Милан»да ўйнаш истагида эканимни айтдим. Бу ерда ўйинчи сифатида катта ўсишга эришишим мумкин. Мальдини – мени илҳомлантирган ва ўз устимда ишлашимга ундаган инсонлардан бири.

«Реал» – ўзига хос клуб, аммо мен бошқа бир ўзига хос клубга ўтдим. Бу ерда кўпроқ ғалабаларга эришиш ва мухлисларимизни мамнун қилиш учун келдим. Мальдинининг гаплари мени руҳлантирди. Келажакда дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлишим мумкинлигини бундай даражадаги инсондан эшитиш ажойиб бўлди.

Ҳозир ривожланишда давом этишим зарур. Бу ерда яхшироқ ҳимояланишни ўрганишим керак. Мен ёшман, ўсиш учун кўп вақт бор», – дейди футболчи.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz