Қайднома

Қидирув

Миллий термамизнинг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади

Миллий термамизнинг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади

  21.07.2019 18:25
  0
  323
Миллий термамизнинг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқиёсидаги мусобақаларда юртимиз футболининг юзи ҳисобланади. Шунингдек, терма жамоани – халқ жамоаси ҳам дейишади. Шундай экан, терма жамоамиз фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай жараёнлардан халқимиз хабардор бўлиши, имкон қадар иштирок этиши зарур деб биламиз.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоаларимиз ва мухлислар ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш борасида бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири, терма жамоаларимиз формасининг янги дизайни борасидаги танловдир. Энди ҳар бир мухлис футболчиларимиз формаси дизайни борасида ўз таклифларини билдириши мумкин.

Янги форма дизайнини ишлаб чиқиб, бизнинг электрон почтамизга юборишингиз мумкин. Энг яхши деб топилган ишлар махсус совринлар билан тақдирланади. Хусусан, мутахассисларимиз томонидан маъқул топилган учта энг яхши дизайн учун муаллифларнинг ҳар бирига терма жамоамиз юлдузларининг дастхатлари туширилган оригинал футбол тўплари совға қилинади. Ўз ишларингизни info@ufa.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасининг халқаро майдондаги имиджини барчамиз биргаликда шакллантирамиз! 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz