Қайднома

Қидирув

Неймар ва Бэйл рокировкасини кўрамизми?

Неймар ва Бэйл рокировкасини кўрамизми?

  22.07.2019 10:26
  0
  392
Неймар ва Бэйл рокировкасини кўрамизми?

«ПСЖ» ва «Реал» клублари Неймар ва Гарет Бэйлни ўзаро алмашиш юзасидан музокара олиб боришмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, парижликлар «Қироллик клуби»дан ярим ҳимоячи Бэйлни ва каттагина пулни қўлга киритмоқчи. Мадридликлар эса, жамоа бош мураббийи Зидан ишонч билдирмаётгани учун, уэльслик футболчидан тезроқ қутулишни истамоқда. Зиданнинг шахсан ўзи ҳам Бэйл жамоани тарк этишга яқин турганини тасдиқлади.

30 ёшли Бэйл якунланган мавсумда «Реал» сафида 42та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урди. Неймар эса «ПСЖ» сафида 28та учрашувда қатнашиб, 23та гол муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчининг ўзи «Барселона»га қайтишни истамоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz